1 декабрдан компьютер ўйинлари марказлари ишлайди!
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилишича, 1 декабрдан компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига рухсат берилади. Бундан кўзланган мақсад – электрон спортни ривожлантиришдир.
ЎҚИНГ: Энг қиммат ўйин – Star Citizen фазовий симуляторини 2 декабргача бепул ўйнанг! (+видео)
Компьютер ўйинлари марказлари фаолиятида қуйидаги санитария-эпидемиологик қоидаларга қатъий риоя қилиниши белгилаб қўйилди:
- фуқароларни алоҳида, бир-биридан ажратилган ҳолда, столлар оралиғида ижтимоий масофани таъминлаган ҳолда жойлаштириш;
- ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши;
- ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37 С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда объектга киритмаслик чораларини кўриш;
- ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш.
ЎҚИНГ: ОГОҲ БЎЛИНГ: Бу оммабоп ўйин фанатлари ўзларини ўлдира бошлашди!