10 дақиқа қувватланиб, 8 соат ишловчи симсиз қулоқчин чиқди
Oppo компанияси 6 май кунига режалаштирилган тақдимоти доирасида янги смартфонлар, К9 сериясига кирувчи телевизорлар, шунингдек, Enco Air симсиз қулоқчинини тақдим этади. Бу тўғрида Daryo нашри хабар бермоқда.
ЎҚИНГ: «Фикрларни ўқишга» қодир қулоқчин яратилди
Маълум қилинишича, ушбу мустақил модель тезкор қувватланиш технологиясига эга бўлади – 10 дақиқа давомида электр тармоғига уланган наушник ёрдамида 8 соат мусиқа тинглаш мумкин.
Шунингдек, мазкур гаджет Bluetooth 5.2 интерфейсини қўллаб-қувватлаши айтилмоқда, аммо фаол шовқин сўндиргичлари бўлиш-бўлмаслиги ҳозирча номаълум. Дизайн борасида Enco Air ўзига хосликка эга эмас, қувватлантириш футляри анъанавий кўринишда ишланган.
Наушник бир неча хил рангда тақдим этилади — классик оқ ва қорадан ташқари, комбинацияланган ранглар ҳам бўлади.
ЎҚИНГ: Атиги 10 доллардан «Хитойча AirPods Max» сотувга чиқди