Атиги 10 доллардан «Хитойча AirPods Max» сотувга чиқди

  •   DiMaX
  •  568
  •  14.04.2021 10:09

Атиги 10 доллардан «Хитойча AirPods Max» сотувга чиқди

Бултур Apple корпорацияси ўзининг AirPods Studio номли илк тўлиқ ўлчамли қулоқчинини тайёрлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган. Лекин йил якунида бу гарнитура бошқачароқ – AirPods Max номи остида намойиш қилинди.

ЎҚИНГ: Apple ҳайратда: Redmi унинг гаджетига атиги 11 долларлик рақиб тақдим этди!

Купертинолик корпорация AirPods Max қулоқчини учун ҳаттоки 2020 йилги iPhone SE смартфонидан ҳам юқори нарх белгилаган. Номдор брендларнинг қиммат маҳсулотлари клонларини тайёрловчи хитойликларнинг эътиборидан бу гаджет ҳам четда қолгани йўқ.

Хитойда сотувга чиққан P9 номли смсиз аудиогарнитура ташқи кўриниши Apple AirPods Max қулоқчинини деярли айнан такрорлайди. Унинг корпуси пластикдан ишланган, лекин амбушюрлари оригинал гарнитурадаги каби тўр билан қопланмасдан, юмшоқ ёстиқча шаклида тақдим этилган.

P9 симсиз қулоқчинининг ён томонида мультимедиани бошқариш учун тўртта тугмача мавжуд. Шунингдек, унда оригинал AirPods Max моделидаги сингари рақамли коронка йўқ.

ЎҚИНГ: Интернет орқали AirPods буюртма қилган қизга ўз боши катталигидаги қулоқчин етиб келди!

P9 қулоқчинининг қутисидаги ёзувга кўра, у 50 миллиметрлик динамикларга эга бўлиб, HiFi ва AAC аудиокодекини қўллайди. Бироқ ундан харид қилиб, ишлатиб кўрганларнинг ёзишларича, товуш сифати жуда яхши эмас. Албатта-да, ахир бу – айфондан қиммат AirPods Max эмас, балки бор-йўғи 10 доллардан сотилаётган қулоқчин-да!

Дарвоқе, AirPods Pro’нинг хитойликлар тайёрлаган клонини ҳам iPhone худди оригиналидек қабул қилаётгани видеосини кўрганмидингиз? Оригинал AirPods'ни сохтасидан қандай фарқлаш мумкинлиги ҳақидаги қўлланмамиз ҳам сизни қизиқтирса керак.

ЎҚИНГ: Божхоначилар икки мингта «қалбаки Apple AirPods»ни қўлга олиб, ўзлари шарманда бўлишди!