28 декабрданоқ MIUI 12.5 прошивкаси келадиган 23 хилдаги Xiaomi ва Redmi смартфонлари

  •   DiMaX
  •  2528
  •  28.12.2020 11:10

28 декабрданоқ MIUI 12.5 прошивкаси келадиган 23 хилдаги Xiaomi ва Redmi смартфонлари

«Хитойча Apple» оралиқ талқиндаги – MIUI 12.5 график қобиғини чиқариши маълум; ундаги айрим ўзгаришлар рўйхати билан мана бу хабаримизда танишиш мумкин. Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига унинг Янги йил байрамигача тақдим этилиши айтилган эди, лекин...

ЎҚИНГ: Xiaomi ишқибозлари учун иккита нохуш хабар

Компания яқинда Xiaomi Mi 11 ҳамда Mi 11 Pro моделининг, яна 108 МП камерали энг арзон смартфоннинг тақдимот кунларини расман айтган эди. Унга кўра, флагманларнинг намойиши бугун – 28 декабрда бўлиб ўтади ва, сўнгги маълумотларга кўра, MIUI 12.5 график қобиғи ҳам шу тадбирда тақдим этилади.

Xiaomi аллақачон MIUI 12.5 прошивкасининг қайси моделлардаги смартфонларга биринчи бўлиб тарқатилишини эълон қилди. Ушбу рўйхат қуйидагича кўриниш олган:

  1. Xiaomi Mi 10 Lite;
  2. Xiaomi Mi 10;
  3. Xiaomi Mi 10 Pro;
  4. Xiaomi Mi 10 Ultra;
  5. Xiaomi Mi 9;
  6. Xiaomi Mi 9 SE;
  7. Xiaomi CC9e;
  8. Xiaomi Mi A3;
  9. Xiaomi CC9 Pro;
  10. Xiaomi Mi Note 10.
  11. Redmi K20 Pro;
  12. Redmi Note 7;
  13. Redmi Note 7 Pro;
  14. Redmi K30;
  15. Redmi K30 Pro;
  16. Redmi K30 5G;
  17. Redmi K30i 5G;
  18. Redmi K30S Extreme Edition;
  19. Redmi K30 Extreme Edition;
  20. Redmi K20;
  21. Redmi 10X 5G;
  22. Redmi 10X Pro;
  23. Redmi Note

Ушбу русумлардаги мобил қурилмалар бугунги тақдимотдан кейиноқ MIUI 12.5 график қобиғининг бета-версияларини ўрнатиб, тест қила бошлашлари мумкин бўлади. Табиийки, бу ерда прошивканинг ҳозирча Хитойдаги фойдаланувчиларга тарқатилиши ҳақида гап кетмоқда. Лекин унинг якуний версияси ҳам, вақти келиб глобал бозорда ҳам биринчи бўлиб шу смартфонларга тарқатилишига шубҳа йўқ.

MIUI 12.5 сўнгроқ тарқатиладиган жами 80 хилдаги смартфон рўйхати билан мана бу хабаримизда танишиш мумкин. Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида эса мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: 108 МП ҳам оммабоп Xiaomi флагманига наф бермади, лекин у барибир Galaxy Note 20 Ultra’лардан юқорида!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.