Байрам арафасида Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонлари эгаларига хушхабар бор!

  •   DiMaX
  •  3410
  •  18.12.2020 17:40

Байрам арафасида Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонлари эгаларига хушхабар бор!

Олдинроқ биз ҳали тақдим этилмаган MIUI 13 график қобиғининг интерфейсидан олинган дастлабки скриншотларни, шунингдек, биринчи видеолавҳани ва унга янгиланувчи смартфонлар рўйхатини ҳам эълон қилганмиз. Лекин Xiaomi ундан ҳам олдин оралиқ талқиндаги – MIUI 12.5 график қобиғини чиқаради; ундаги айрим ўзгаришлар рўйхати билан мана бу хабаримизда танишиш мумкин. Шунингдек...

ЎҚНГ: 80 хилдаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига MIUI 12.5 прошивкаси келади!

Мана шу «оралиқ» версиядаги – MIUI 12.5 график қобиғининг тақдимот вақти ҳақида Xiaomi дастурий таъминот бўлими рабари Жин Фан (Jin Fan) маълумот берди. Унга кўра, янги прошвканинг релизи шу декабрь ойининг ўзидаёқ бўлиб ўтиши керак.

MIUI 12.5 талқинидаги график қобиққа асосланган прошивкагача янгиланувчи смартфонларнинг норасмий рўйхати билан мана бу хабаримизда танишиш мумкин. Уларнинг айримларига ушбу апдейт Android 11 операцион тизими билан бирга келади, баъзиларининг прошивкаси «ўзаги» эса олдинги версиядаги Android’да қолади.

Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида эса мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi энг зўр ва қиммат флагманини тайёрлади, лекин бу Mi 11 ҳам, Mi 11 Pro ҳам эмас!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!