Android 12 тақдим этиладиган Google I/O 2021 санаси расман эълон қилинди

  •   DiMaX
  •  267
  •  08.04.2021 10:01

Android 12 тақдим этиладиган Google I/O 2021 санаси расман эълон қилинди

Google компанияси ўтган йили коронавирус туфайли Google I/O конференциясини бекор қилганди. Қидирув гиганти 3 июнь куни фақат онлайн намойиш ўтказиб, Android 11 операцион тизим талқинининг бета-версиясини оммавий тақдим этишини айтган, лекин кейинчалик ундан ҳам воз кечган.

ЎҚИНГ: Сиз Android 11’да кутган зўр функция Android 12’га жорий этиляпти (+видео)

Компания бу йил дастурчиларга мўлжалланган конференциянинг онлайн тарзда ўтишини ва вақтини олдиндан айтиб қўяқолди. Унга кўра, Google I/O 2021 тадбири 18–20 май кунлари бўлиб ўтади.

Google I/O конференцияси биринчи навбатда дастурчилар учун ўтказилади, лекин кўпинча қидирув гиганти ушбу туркум анжуманларида оддий фойдаланувчилар учун ҳам қизиқ бўлган янги маҳсулотларини ҳам намойиш этади. Бу йилги тадбирда компания камида Android 12 якуний версиясини тақдим қилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ биз Android 12 талқинидаги мобил операцион тизимнинг экранидан олинган биринчи скриншотларни улашган эдик. Сўнгроқ эса унинг намойиш саналари ҳақидаги маълумот ҳам чиққан. 19 февралда ўтар тунда Google ушбу операцион тизимнинг дастурчиларга мўлжалланган биринчи Android 12 Developer Preview версиясини тақдим қилган; биз ўзгаришлар ва ўрнатиладиган смартфонлар рўйхатларини эълон қилганмиз. Мазкур тизимга янгиланувчи Samsung смартфон ва планшетларининг улкан рўйхати, шунингдек, смартфонингизга ҳозироқ Android 12 қиёфасини бахш этиш усули ҳам сизни бефарқ қолдирмаса керак.

Лекин ҳаммасидан ҳам олдин...

ЎҚИНГ: Ҳали Android 11 чиқмай туриб, Android 12’гача янгиланувчи илк смартфон эълон қилинди! (+видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.