ASUS’нинг 18 ГБ «оперативка»ли янги геймерофони тайёр: ROG Phone 5’дан фарқлари

  •   DiMaX
  •  424
  •  16.08.2021 10:10

ASUS’нинг 18 ГБ «оперативка»ли янги геймерофони тайёр: ROG Phone 5’дан фарқлари

Тайванлик техногигант ASUS дунё бозорида асосан компьютер ва ноутбуклари билан машҳур, айнан ўйинларга мосланганларини эса Republic of Gamers – ROG бренди остида чиқаради. Шунингдек, мобил гейминг ишқибозлари учун бу компания ROG Phone туркумида смартфонлар ҳам тақдим этиб келмоқда.

ЎҚИНГ: Машҳур «устабузармон» 2021 йилнинг синмайдиган ва букилмайдиган ягона ўйин смартфонини эълон қилди (+видео)

ASUS геймерофонлари ҳамиша AnTuTu сервисининг энг қудратли Android-флагманлар рейтингларида юқори ўринларни олиб келади. Ушбу туркумнинг сўнгги вакили ROG Phone 5 модели бўлса, компания аллақачон унинг давомчиси – ROG Phone 5S смартфонини тайёрлаган. Расман тақдим этилиши олдидан мазкур ўйинбоп қурилманинг айрим техник жиҳатлари ҳақида маълумотлар тарқалмоқда.

Хусусан, кутилаётган геймерофоннинг амалдаги флагман – ROG Phone 5 смартфонидан фарқли хусусиятлари маълум бўлган. Инсайдерларнинг хабар беришларича, кутилаётган аппаратнинг ўз «аждод»идан учта асосий фарқи мавжуд:

  1. Стандарт Snapdragon 888 процессори ўрнига унинг кучайтирилган версияси – Snapdragon 888+ чипсети қўлланган.
  2. Ҳозирги флагманнинг экранида кадр янгиланишини 60 герц, 120 герц ва 144 герцлик частоталарда созлаш мумкин бўлса, ROG Phone 5S моделида бу кўрсаткичлар 60, 90, 120 ва 144 герцлик частоталарда тақдим этилади.
  3. ROG Phone 5S тезкор хотирани виртуал кенгайтириш технологиясига эга: унда моддий «оперативка» чипи 12 гигабайтлик бўлса, унга яна 6 ГБлик виртуал тезкор хотира қўшиш мумкин бўлади.

ASUS ROG Phone 5S’нинг қолган хусусиятлари эса ROG Phone 5 моделиники билан бир хил, уларни мана бу хабаримизда батафсил, видеоси билан кўриб чиқиш мумкин.

ЎҚИНГ: Турли нарх тоифаларидаги энг зўр Android-смартфонлар бешта рейтингда (AnTuTu, 2021 йил июль)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!