Четроқ тур, 5G! Бу ёқда 6G тайёр бўляпти...

  •   DiMaX
  •  2338
  •  26.10.2019 12:54

Четроқ тур, 5G! Бу ёқда 6G тайёр бўляпти...

Ҳозирда кўпгина мамлакатларда бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини жорий этиш ишлари бошлаб юборилган, ишлаб чиқарувчилар эса 5G-смартфонлар тайёрлашмоқда. Ўзбекистонда эса Ucell аллақачон мазкур тармоқни фойдаланишга топширган бўлса, UZMOBILE синов тариқасида ишга туширган.

ЎҚИНГ: Инфографика: 3G, 4G ва 5G’ларнинг ўзаро фарқларини билиб оламиз!

Лекин ҳали 5G тўлиқ ишга туширилмай туриб, етакчи компаниялар аллақачон олтинчи авлод уяли алоқа тармоғи технологиялари устида ишлашмоқда. Жумладан, дастлаб LG компанияси 6G-интернет яратишга киришгани, кейинроқ эса Huawei ҳам 6G бўйича тадқиқотларини бошлагани ҳақида ёзганмиз.

Бу орада Хитойнинг яна бир дадил компанияси – Vivo ҳам қараб тургани йўқ: у Европа иттифоқининг Интеллектуал мулк ташкилотига 6G тармоғи билан боғлиқ патент учун ариза топширди. Тўғри, унда олтинчи авлод уяли алоқа тармоғи ишлашининг техник жиҳатлари тавсифи йўқ. Патент аризаси фақат 6G технологиясининг логотипини тасдиқлатиш учунгина берилган, холос.

6G тармоғи ҳали 2030 йилда ишга туширилиши кутилаётган эса-да, Vivo янги стандарт учун ўзининг ушбу логотипи жорий этилишидан умидвор.

ЎҚИНГ: 6G инсониятга нима беради? Келажак тармоғини яратиш бошлаб юборилган!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!