iPhone 12 mini ҳамда iPhone 12 Pro Max моделларини илк «жонли» видеода бошқа айфонлар билан таққослаб кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  2197
  •  06.11.2020 15:48

iPhone 12 mini ҳамда iPhone 12 Pro Max моделларини илк «жонли» видеода бошқа айфонлар билан таққослаб кўрамиз!

Apple’нинг янги смартфонлари – iPhone 12 ҳамда iPhone 12 Pro аллақачон биринчи харидорларга етиб борган ва уларнинг турли тестларини эълон қилиб келмоқдамиз. Автономлик синовида улар нафақат Android-смартфонларга, балки ҳатто бултурги айфонларга ҳам мағлуб бўлганэди. Шунингдек, Antutu бенчмаркининг янги рейтингида улар ҳатто кучли бешталикка ҳам кира олмаган. Булардан ташқари...

ЎҚИНГ: iPhone 12’лар геймерларга ёқмайди: ўйин, интернет ва видео учун энг зўр смартфонлар (учта рейтинг)

Бугун – 6 ноябрдан эса ушбу туркумнинг яна иккита вакили, яъни iPhone 12 mini ҳамда iPhone 12 Pro Max учун ҳам аввалдан буюртма очилган. Бу икки айфоннинг очиқ савдоси эса 13 ноябрдан бошланади.

Интернетда эса аллақачон бу икки айфон акс эттирилган илк видеороликлар тарқала бошлади. Шулардан бирида бу икки моделни Apple’нинг бошқа смартфонлари билан солиштириб кўрсатишган ва асосий хусусиятларини айтиб ўтишган.

Гарчи видео инглиз тилида изоҳланган бўлса-да, ҳар бир моделнинг номи ва бошқа керакли маълумотлар субтитрларда кўрсатилган, шу боис англаб олиш унча қийинчилик туғдирмайди:

Айтиш керакки, 6,7 дюймлик дисплейга эга бўлган iPhone 12 Pro Max модели умуман Apple тарихидаги энг йирик смартфондир. iPhone 12 mini бўлса ҳозир дунёдаги энг ихчам 5G-смартфон эканлиги билан эътиборга лойиқ.

Эслатиб ўтамиз, биз iPhone 12 туркумидаги тўртта смартфоннинг асосий хусусиятлари ва ўзаро фарқларини эълон қилганмиз. Шунингдек, уларнинг қаерда энг арзону қаерда энг қиммат эканлиги, турли давлатларда iPhone 12 Pro сотиб олиш учун қанча вақт ишлаш кераклиги ҳам маълум.

ЎҚИНГ: iPhone 12’ларнинг нурланиш даражаси эълон қилинди – кутилмаган биттаси энг хавфлиси экан!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!