Рекорд ҳажмли – 16 ГБ «оперативка»ли илк смартфон тайёр, хусусиятлари билан танишинг!
Ҳозирги кунда энг илғор смартфонлар 12 гигабайтлик тезкор хотирага эга – кучли ўйинлар ва бошқа ишлар учун шунинг ўзиям етиб ортади. Аммо ишлаб чиқарувчилар бу билан тўхтаб қолишмоқчи эмас: интернетда 16 гигабайтлик тезкор хотирали илк телефон ҳақида маълумот пайдо бўлди.
ЎҚИНГ: 2019 йилнинг энг барқарор смартфонлари ва прошивкалари (Master Lu рейтинги)
Ҳиндистонлик таниқли инсайдер Судҳаншу Амбҳоре (Sudhanshu Ambhore) ёзишича, бу – Black Shark 3 5G геймерофонидир. Мазкур флагман аллақачон Shark KLE-A0 каталог рақами остида Хитойнинг MIIT регулятори маълумотлар базасида пайдо бўлган ва унинг техник хусусиятлари қуйидагича:
Xiaomi корпорациясининг Black Shark бренди ушбу смартфонини қачон расман намойиш этиши ҳозирча номаълум. Аввалроқ компания вакили, мазкур ўйин смартфонларининг 5G тармоғини қўлловчи навбатдаги вакили аллақачон тайёр эканини айтганди. Демак – буёғига учинчи авлод «Қора Акула» ҳақидаги инсайдерлар хабарларини кузатиб борамиз, биздан узоқлашманг.
ЎҚИНГ: Xiaomi ҳали тақдим этмаган Mi 10 5G сотувга чиқди: нархи ва жиҳатлари билан танишинг!