Тайёр туринг: Xiaomi Mi 11 глобал бозорга бир ярим баравар қиммат нархларда чиқади!

  •   DiMaX
  •  747
  •  05.02.2021 09:52

Тайёр туринг: Xiaomi Mi 11 глобал бозорга бир ярим баравар қиммат нархларда чиқади!

Qualcomm компаниясининг энг кучли чипсети – Snapdragon 888 базасидаги илк смартфон – Xiaomi Mi 11 модели AnTuTu бенчмаркининг ўтган йилдаги сўнгги рейтингида шоҳсупага кўтарилган. Лекин жорий йилдаги илк рейтингдаёқ бошқа флагман ундан зўр чиққан.

ЎҚИНГ: Redmi K40 флагманлари нафақат Mi 11, керак бўлса Galaxy S21 Ultra билан беллаша олади!

Xiaomi Mi 11 смартфони ўз юртида савдога чиққанида, беш дақиқадаёқ 350 мингта сотилган. Компания мазкур флагманининг глобал версиясини аллақачон АҚШнинг Федерал алоқа комиссияси – FCC сертификациясидан ўтказган. Унинг тақдимоти 8 февраль куни, глобал талқиндаги MIUI 12.5 график қобиғининг намойиши билан бирга бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Лекин ишлаб чиқарувчи Xiaomi Mi 11 модели учун Европада жуда қиммат нархлар белгиламоқда, деяпти инсайдерлар. Маълумотларга кўра, унинг тезкор/ички хотираси 8/128 гигабайтлик варианти 800 евродан сотилади. Хитойнинг ўзида эса шунисига 516 еврога тенг нарх қўйилган. Флагманнинг 8/256 гигабайтлик модификациясини хитойликлар 555 евродан олаётган бўлсалар, европаликлар айни шунақаси учун 900 евро тўлашларига тўғри келади.

Кўриб турибсизки, глобал бозорга мўлжалланган нархлар Хитойдагисидан деярли бир ярим бараварга қиммат. Шундан келиб чиқиб тахмин қилиш мумкинки, флагманнинг ҳали тақдим этилмаган янада илғор версияси – Xiaomi Mi 11 Pro учун дунё бозорида камида 1000 евро сўрашади.

ЎҚИНГ: Унча-мунчага ўз нархини йўқотмайдиган ўнта смартфон

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!