Ниҳоят, WhatsApp’га ҳам стикерлар қўшилди, уни синаб кўришингиз мумкин!

Фойдаланувчилар чатларда стикер юбориш учун смайлик тугмачасини босишлари керак, шунда экраннинг пастки қисмида янги – стикерлар варақаси кўринади.

Facebook янгиланган Messenger’ни намойиш этди: содда, қулай ва... ажойиб!

Facebook Messenger 4 талқинида ташқи кўриниш янгиланган, уни бошқариш ҳам қулайлаштирилган. Бундан ташқари, мессенжерда аввалги тўққизта ўрнига энди учтагина варақа бўлади.

Telegram’нинг iOS-иловаси янгиланди – энди мулоқот янада қулай!

iPhone ва iPad’ларда фойдаланишга мўлжалланган Telegram клиенти 5.0.12 (559) талқинига қадар янгиланди. Унда Apple гаджетлари фойдаланувчилари учун бир қатор янги имкониятлар тақдим этилган.

Вазир ўринбосари Facebook, YouTube ва VKontakte ишидаги узилишлар сабабини айтди

«Биз интернет тезлигини ошириш лойиҳасини амалга оширишни якунламоқдамиз. Ўйлайманки, ноябрнинг сўнгига бориб фуқароларимиз ҳақиқатан ҳам натижани ҳис этишади...» – деган вазирнинг биринчи ўринбосари.

Telegram асосчиси Павел Дуров яна WhatsApp ва Facebook’ни жиддий айблади

Дуровнинг фикрича, Telegram фойдаланувчиларининг махфийлигини биринчи ўринга қўйиши билан ажралиб туради. WhatsApp ҳамда Facebook’нинг эса у айнан шу жиҳатини танқид қилган.

Android учун Telegram X янгиланди – энди уни ўзбек тилига ўгирсангиз ҳам бўлади!

Янги талқинда таржимонлар учун кўпроқ тиллар ва жиҳозлар тақдим этилган. Жумладан, энди Telegram X иловасининг интерфейсини ўзбек тилига ўгириш имкони ҳам бор.

Google иловалари пулли бўляпти – энди смартфонлар қимматлайдими?

Ҳар бир илова учун смартфонсозлар Google’га алоҳида ҳақ тўлашади; шу келишув доирасига кирмаган илова (масалан, Play Маркет, YouTube ёки Хариталар) эса ушбу русумдаги смартфонларда умуман ишламайди.

Facebook аккаунтингиз бузиб кирилганини аниқлашнинг энг осон йўли

Хўш, хакерлар сизнинг аккаунтингизга ҳам ҳужум қилган-қилмаганини билмоқчимисиз? Facebook маълумот маркази бунинг учун махсус саҳифа яратган ва ундан фойдаланиш жудаям осон.

Facebook Messenger муҳим функция билан бойитиляпти

Facebook Messenger’нинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун, унда сўнгги хабар устига босиб ушлаб туриш керак бўлади. Шунда иккита вариант таклиф этилган ойнача чиқади: Delete ва Unsend...

Чиройли кийинмоқчимисиз: ёрдам берадиган махсус иловалар бор

Кўпчилик кийим танлашда қийналади. Қандай кийинсам экан, қайси урф мос келади, дейди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш