2021 йил 1-чоракдаги энг зўр ўнта смартфон (Master Lu рейтинги)

  •   DiMaX
  •  980
  •  18.04.2021 19:40

2021 йил 1-чоракдаги энг зўр ўнта смартфон (Master Lu рейтинги)

Кейинги кунларда биз март ойидаги тестлар натижаларига кўра AnTuTu бенчмаркининг бир нечта рейтингларини эълон қилдик. Булар: Хитой бозоридаги энг кучли Android-флагманлар ва ўрта нархли смартфонлар, жаҳон миқёсидаги энг зўр флагманлар ва энг кучли ҳамёнбоп смартфонлар, шунингдек, ўз эгаларини рози қилган смартфонлар кабилардир. Бу рўйхатлардан ташқари...

ЎҚИНГ: Ўз нархи доирасида энг кучли смартфонлар (AnTuTu’нинг бешта рейтинги, 2021 йил март)

Master Lu бенчмарки эса жорий йилнинг биринчи кварталидаги текширишлар натижаларига кўра энг тезкор смартфонлар ТОП-ўнталигини тақдим қилди. Турган гапки, ундаги барча флагманлар Snapdragon 888 процессори базасида ишловчи моделлардир.

Самарадорлик бўйича кучли учликда фақат ўйинбоп смартфонларни кўрамиз: Asus ROG Phone 5, Black Shark 4 Pro ҳамда Nubia Red Devil 6 Pro (яна бир номи – Red Magic 6 Pro).

Эътибор берган бўлсангиз, кучли ўнликка фақатгина Xiaomi компаниясининг учта вакили кирган: 2-ўриндаги геймерофондан ташқари Mi 11 Ultra (4-ўрин) ҳамда Redmi K40 Pro+ (10-ўрин) смартфонлари.

Рейтингда бешинчидан тўққизинчигача поғоналарда мос тарзда vivo X60 Pro, iQOO 7 (буям Vivo компаниясига қарашли), Oppo Find X3 Pro, OnePlus 9 Pro ҳамда Realme GT (буниси Oppo суббрендига тегишли) смартфонларини кўрамиз.

ЎҚИНГ: «Уруш худоси» номли бу янги смартфонни Redmi раҳбари қўлидан қўя олмаяпти!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!