Android оламида янги рекордчи: бенчмаркда салкам миллион балл!

  •   DiMaX
  •  1109
  •  01.04.2021 17:45

Android оламида янги рекордчи: бенчмаркда салкам миллион балл!

Lenovo компанияси 2020 йил 22 июлда Legion Duel (яна бир номи – Lenovo Legion Pro) геймерофонини чиқарган, ўшангача хабарларда у Lenovo Legion деб келинган эди. Ишлаб чиқарувчи яқинда ушбу ўйинбоп смартфоннинг иккинчи авлоди – Legion 2 Pro моделининг намойиш кунини айтган. Ундан олдинроқ эса...

ЎҚИНГ: Lenovo Legion Pro 2 смартфони Geekbench'да «қўлга тушди»

Геймерларга мўлжалланган Legion 2 Pro смартфонини куни кеча оммабоп Master Lu бенчмаркида синаб кўришди. Мазкур сервисда шу пайтгача Asus ROG Phone 5 энг юқори очко олган бўлса, Lenovo унинг рекордини синдирди – нақ 962 155 балл!

Lenovo компанияси мобил телефонлар бўлими бош менежери Чен Цзинь (Chen Jing) баёнотига кўра, Legion 2 Pro дунёдаги энг қудратли, инновацион ва совуқ ўйин смартфони бўлади. Мазкур қурилма яқинда 3C регуляторида сертификациядан ўтди ва шунда маълум бўлишича, геймерофоннинг энг илғор версияси 130 ваттлик усулда тезкор қувватлана олади.

ЎҚИНГ: ТОП-15: Рекорд даражада тез қувватланувчи смартфонлар

Master Lu маълумотлар базасида сақланиб қолган қайдларга кўра, янги рекордчи Snapdragon 888 процессорига ҳамда тегишлича 16/512 гигабайтлик тезкор/ички хотирага эга. Legion 2 Pro бундан ташқари яна 12/128 ҳамда 12/256 ГБлик модификацияларда ҳам чиқиши тасдиқланган.

Legion 2 Pro моделида қизиб кетишни кузатиб турувчи 14 та датчик ўрнатилган бўлиб, совитиш тизимининг фаолияти улар ёрдамида тартибга солиб турилади. Иккита вентилятори эвазига у ҳатто узоқ давом этувчи ўйин сессияларида ҳам қизиб кетмайди.

ЎҚИНГ: 2021 йилнинг энг зўр бешта смартфони (Consumer Reports талқини)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.