Илк бора: iPhone 11’ни ишлаётган ҳолида «жонли» видеода кўрсатишди!
Купертинолик корпорация навбатдаги смартфонлари тақдимот санаси ҳақида хабар берганмиз. Ушбу айфонларнинг турли хусусиятлари ҳақида бир қатор маълумотлар ва расмларини ҳам эълон қилганмиз.
ЎҚИНГ: Қайси iPhone’нинг батареяси қанчалик «бақувват» – барчаси битта рўйхатда!
Энди эса Slashleaks сайтида макет эмас, балки «жонли» iPhone 11 (ёки iPhone 11 Pro) экрани ёқиқ ҳолда кўрсатилган биринчи видеоролик чиқди. Мана, уни бирга томоша қиламиз:
Лавҳадаги смартфоннинг иш ҳолатида эканлигига шубҳа йўқ, аммо у чиндан ҳам Apple маҳсулотими, деган гумонлар барибир мавжуд. Эҳтимол, буям хитойликлар тайёрлаган бирор клон бўлиб чиқар – аввалги айфонлар тақдимоти арафасида шунақа ҳолатлар бўлган.
Бу борадаги янгиликларни Terabayt.uz билан бирга кузатишда давом этинг. Ҳозиргача сотувга чиққан аксарият iPhone’ларни эса 5 650 000 сўмдан бошланган нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш мумкин.