Қуввати 32 кунга етувчи, квадрокамерали ва «ўлдириб бўлмас» бу смартфонни текинга ҳам олиш мумкин!

  •   DiMaX
  •  3543
  •  05.12.2020 17:20

Қуввати 32 кунга етувчи, квадрокамерали ва «ўлдириб бўлмас» бу смартфонни текинга ҳам олиш мумкин!

Doogee компанияси сиғимдор аккумуляторга, шунингдек, кучли ҳимояга эга бўлган бир қатор смартфонлар тақдим этган. Масалан, шу йилнинг апрелида у Android 10 ва учталик камерали, «бели бақувват» ва замонавий Doogee X95 моделини атиги 60 доллардан сота бошлаган.

ЎҚИНГ: MWC 2018’да рекорд: энг антиқа дизайнли смартфонлар ва бошқа гаджетларни ким олиб келган?

Ушбу ишлаб чиқарувчи ўзининг янги маҳсулоти – Doogee S59 Pro смартфонини намойиш этди. Aliexpress орқали олдиндан буюртма асосида уни 199 долларга олиш мумкин, лекин компаниянинг расмий сайтида ундан учтаси ютуқли ўйинга ҳам қўйилган. Тегишли шартларни бажариб, уни теппа-текинга олиш имкониятини қўлга киритиш мумкин, лекин шартлар жуда кўп:

Хитойликлардан бошқа биров уни ютуққа олиши даргумон, шунинг учун бу смартфонга қизиққанлар мазкур ҳавола орқали Aliexpress’даги сотув саҳифасига ўтиб қўяқолганлари маъқул.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда ҳам Alibaba Group расмий вакили иш бошлади

Doogee S59 Pro қизиқишга арзийди – унинг корпуси IP68 стандартига кўра муҳофазаланган.

Смартфоннинг аппарат таъминоти асосини MediaTek Helio P22 процессори ташкил этади.

Девайснинг тезкор ва ички хотираси эса тегишлича 4 ва 128 гигабайтлик ҳажмга эга.

ЎҚИНГ: Кутилмаган рекорд: 64 ГБ «оперативка»ли илк смартфонни ишлаётган ҳолида «жонли» кўрамиз!

Лекин Doogee S59 Pro моделининг энг кучли жиҳати – нақ 10 050 мА/соатлик батареясидир.

Ишлаб чиқарувчининг ваъда беришича, смартфон кутиш режимида бўлганида аккумуляторининг қуввати 32 кунга етади. Мусиқани узлуксиз янгратишда заряд икки кунга етади, одатий фойдаланишда эса гаджетнинг автономлиги 5 кунгача боради.

ЎҚИНГ: Атиги 100 долларлик шу янги смартфоннинг дактилоскопи қаерида, деб ўйлайсиз?

Қурилманинг корпусида қуввати 2 ваттлик динамик, ён қиррасида бармоқ изи сканери ҳам мавжуд.

Doogee S59 Pro бош камераси тўртта модулни ўз ичига олган ва сунъий онг технологияси билан таъминланган:

Ушбу смартфонга 24 ваттлик тезкор қувватлаш технологияси татбиқ этилган.

ЎҚИНГ: Ўрта нархли ўнта энг кучли смартфон (AnTuTu, 2020 йил ноябрь)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!