Redmi 7 намойиш этилди, тўлиқ хусусиятлари ва нархларини кўриб чиқамиз!
Xiaomi компанияси бугун Redmi Note 7 Pro смартфонининг хитойча версияси билан бирга, янги – Redmi 7 моделини ҳам тақдим этди. Бу – айни дамда Gorilla Glass 5 ҳимоя шишасига эга энг арзон смартфондир.
ЎҚИНГ: Redmi 7’ни тақдимотидан аввал Redmi Note 7 билан «жонли» видеода таққослаб кўрсатишди!
Xiaomi мазкур моделида кутилганидек Snapdragon 625/630 эмас, балки нисбатан янги ва кучлироқ бўлган Snapdragon 632 процессорини қўллаган. Томчисимон «кемтик»ли экранининг тасвир сифати HD+ форматида бўлиб, корпуси IP2v стандартига кўра сув сачрашидан ҳимояланган. Харидорлар уни қора, кўк ёки қизил рангли корпусда олишлари мумкин бўлади.
Redmi 7 модели тезкор/доимий хотирасининг ҳажмига кўра уч хил конфигурацияда савдога чиқарилади. Бошланғич вариантдагиси 2/16 гигабайтлик бўлиб, 699 юанга баҳоланган, бу эса 105 АҚШ долларига тўғри келади. Хотира ҳажми 3/32 ҳамда 4/64 гигабайтлик бўлганлари учун эса тегишлича 799 ва 999 юандан (120 ва 135 доллар) нарх белгиланган.
ЎҚИНГ: Redmi 7’нинг энг муҳим жиҳати нимада? Xiaomi вице-президенти аниқлик киритди
Xiaomi Redmi 7 смартфонининг техник хусусиятлари эса қуйидагича:
Тармоқ: GSM (B2/3/5/8), CDMA (BC0), WCDMA (B1/2/5/8), FDD-LTE (B1/3/5/7/8), TDD-LTE (B38/39)
Операцион тизим (тақдимот пайтида): MIUI 10 на базе Android 9 Pie
Дисплей: 6,26 дюймлик, 19,5:9 нисбатли, 1520х720 пикселлик, Gorilla Glass 5
Бош камера: «сунъий онг»ли қўшалоқ: 12+2 МП, LED-чақноқ, 1080p@30fps сифатида видео ёза олади.
Олд камера: 8 МП, «сунъий онг»ли, HDR
Процессор: 14 нм.лик Snapdragon 632: 1,8 ГГц.гача частотали 8та ядро
График тезлатгич: Adreno 506
Тезкор хотира: 2/3/4 ГБлик, LPDDR4X
Ички хотира: 16/32/64 ГБлик
Хотира картаси: 256 ГБгача ҳажмли microSD
Симсиз интерфейслар: GPS, A-GPS, ГЛОНАСС, Beidou; Bluetooth 5.0; Wi-Fi (802.11a/b/g/n/ac), 2,4/5 ГГц
Портлар: USB Type-C; 3,5 мм.лик қулоқчин тирқиши
SIM-карта тури: иккита nano-SIM уячаси бор
Қўшимча: бармоқ изи сканери
Аккумулятор: 4000 мА/соатлик
Ўлчами: 158,73х75,58х8,47 мм
Вазни: 180 грамм
Xiaomi компанияси мазкур бренд остидаги олдинги смартфонлари қатори, Redmi 7 моделига ҳам ўз юртида 18 ойлик кафолат беряпти, аммо унинг халқаро бозорга чиқиш-чиқмаслиги ҳақида ҳозирча бирор маълумот йўқ. Terashop.uz интернет-дўконимизда эса ушбу компаниянинг энг арзон Redmi Go смартфони ҳамда илк тугмачали телефони – Xiaomi Qin 1s моделини, умуман, атиги 590 000 сўмдан бошланувчи нархларда жами элликка яқин номдаги Xiaomi телефонларини сотиб олиш имкони бор. Бундан ташқари, ҳозирда мазкур интернет-дўкондан харид қилсангиз, «Баҳор кайфияти» акцияси доирасида ютуққа ҳам эга бўлишингиз мумкин!