Redmi Note 9 Pro Global тақдим этилди: Redmi Note 9 Pro Max’нинг халқаро версияси, лекин фарқлари бор (+видео)

  •   DiMaX
  •  1693
  •  01.05.2020 16:50

Redmi Note 9 Pro Global тақдим этилди: Redmi Note 9 Pro Max’нинг халқаро версияси, лекин фарқлари бор (+видео)

Xiaomi компанияси кеча – 30 апрель куни Mi Note 10 Lite фаблетини намойиш қилган. Шунингдек, ушбу онлайн тадбирда Redmi Note 9 смартфонини ҳам тақдим этишган.

ЎҚИНГ: Бўлажак хит – Redmi Note 9S тақдимотдан олдин сотувга чиқди!

Бу иккаласидан ташқари, компания жаҳон бозорига мўлжалланган Redmi Note 9 Pro моделини ҳам тақдим этган. Қизиғи шундаки, мазкур смартфон март ойида намойиш қилинган ва Ҳиндистон бозорига мўлжалланган Redmi Note 9 Pro моделининг айнан ўзи эмас. Янги смартфон ўша модел билан бирга чиқарилган янада кучли флагман – Redmi Note 9 Pro Max смартфонининг глобал талқини, аммо ундан ҳам фарқ қилади.

Гарчи номидан «Max» қисми олиб ташланган бўлса-да, глобал Redmi Note 9 Pro ундан устун жиҳатларга ҳам эга. Масалан, унга янгича вибромотор қўйилган ва NFC чипи ҳам қўшилган.

Redmi Note 9 Pro Global (ҳиндча версиясидан фарқлаш учун шартли равишда шундай аталмоқда) диагоналига 6,67 дюймлик IPS дисплейга эга. Тасвир аниқлиги 2400х1080 пикселлик – Full HD+ форматида. Экраннинг юқори қисми ўртасидаги тирқишда эса 16 мегапикселлик селфи-камера ўрнатилган (Redmi Note 9 Pro Max моделида эса у 32 МПлик аниқликда).

ЎҚИНГ: «Қоч йўлдан, Redmi!» – энг арзон, тағин NFC ва 120 Гц экранли, квадрокамерали 5G-смартфон сотувга чиқди

Смартфон корпуси ҳар икки томонидан Gorilla Glass 5 ҳимоя шишаси билан қопланган. Аммо негадир айнан яшил рангли Redmi Note 9 Pro Global орқа панели иккита – жилоли ва хира қисмларга ажратилган; тағин камера дизайни ҳам ўзгача.

Унинг тўртталик бош камераси квадрат блокка олинган: 64 МПлик асосий сенсор (f/1.89) + 8 МПлик ўта кенг бурчакли модул (кўриш бурчаги 119°, диафрагмаси f/2,2) + 5 МПлик макрокамера (f/2,4) + 2 МПлик чуқурлик датчиги (f/2.4).

Глобал талқиндаги Redmi Note 9 Pro бармоқ изи сканери корпуснинг ўнг қиррасида жойлашган.

ЎҚИНГ: 33 хил Xiaomi ва Redmi смартфонларига ҳозироқ MIUI 12 ўрната оласиз! (тайёр ҳаволалар)

Redmi Note 9 Pro Global учун Snapdragon 720G процессори танланган, 5020 мА/соатлик аккумулятор эса 30 ваттлик тезкор қувват олади. Унинг корпусида замонавий USB Type-C порти ҳам, қулоқчин учун 3,5 миллиметрлик аудиотирқиш ҳам мавжуд.

Redmi Note 9 Pro Global ўлчами 165,75х76,68х8,8 миллиметрга, вазни эса 209 граммга тенг. Унга Android 10 операцион тизим талқини асосида тайёрланган MIUI 11 прошивкасини ўрнатишган.

Глобал талқиндаги Redmi Note 9 Pro учун $269/€247 (6/64 ГБлиги) ҳамда $299/€275 (6/128 ГБлиги) миқдорида нарх белгиланган, уни май ойи ўртасида сотувга чиқаришади.

ЎҚИНГ: Samsung ҳам Redmi Note 9 Pro Max нархида «автономлик монстри»ни сотувга чиқарди

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!