Telegram’да янги вакансиялар очилди, ишлайсизми?
Яқинда Telegram’да товарлар ва хизматларнинг тўғридан-тўғри савдоси йўлга қўйилаётгани ҳақида ёзган эдик. Ушбу мессенжерда энди янги вакансиялар очилганини Telegram Uzbekistan расмий канали эълон қилди.
ЎҚИНГ: Android учун мустақил Telegram чиқди: афзалликлари нимада? (+видео)
Вакансиялар рўйхати, тегишли лавозимлардаги вазифалар ва номзодларга қўйиладиган талаблар қуйидагича:
- Контент модератори
- Вазифалар: тақдим этилган кўрсатмаларга мувофиқ контентни махсус интерфейсдан фойдаланган ҳолда қўлда саралаш.
- Инглиз тилида эркин суҳбатлашиш, таҳлил қилиш қобилиятлари, тезкор иш бажариш, тафсилотларга эътибор бериш афзал.
- Таржимон
- Вазифалар: илова интерфейси ва веб-сайтни, блог мақолаларини, янгиланишдаги ўзгаришлар рўйхатини ва бошқа матнларни қисқа муддатда юқори аниқликда таржима қилиш.
- Инглиз ва она тилларида эркин суҳбатлашиш, тафсилотларга эътибор қаратган ҳолда мукаммал ёзма мулоқот қобилиятлари афзал.
Аризалар учун @jobs_bot боти ишлаб турибди. Муваффақиятли тарзда ариза топширсангиз, сизга бир қатор тест топшириқлари юборилади.
ЎҚИНГ: Бир йилга чексиз Telegram, YouTube, Tas-IX, қўнғироқлар ёки ижтимоий тармоқлар керакми?