Xiaomi Mi Mix 4’ни кутяпсизми? Ундан ҳам олдин Xiaomi Mi 11 Ultra чиқади!

  •   DiMaX
  •  908
  •  18.01.2021 10:29

Xiaomi Mi Mix 4’ни кутяпсизми? Ундан ҳам олдин Xiaomi Mi 11 Ultra чиқади!

Ўтган ҳафтада MIUI график қобиғининг расмий халқаро сайтида Xiaomi тайёрлаётган иккита янги қурилма «қўлга тушган» эди. Буларнинг биринчиси корпорация мухлислари кўпдан бери кутаётган инқилобий Mi Mix 4 смартфони бўлса, иккинчиси Mi Note 11 фаблетидир.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг «енгиллаштирилган» флагмани – Mi 11 Lite хусусиятлари ва нархи

Хабарингиз борки, Snapdragon 888 чипсетли илк смартфон – Xiaomi Mi 11 ўтган йилнинг охирида тақдим этилган ва AnTuTu бенчмаркининг сўнгги рейтингида ғолибликка эришган. Бироқ компания унинг Mi 11 Pro талқинини ҳозирча намойиш қилмади – уни февралда ёки мартда чиқаришмоқчи.

Шу билан бирга, Digital Chat Station никли инсайдер янги маълумот тарқатди: унга кўра, Xiaomi Mi Mix туркумидаги навбатдги смартфон ҳам шу йилнинг ўзида тақдим қилинади, лекин ундан ҳам олдин Xiaomi Mi 11 Ultra русумли яна бир флагман намойиш этилади.

Ўтган йили Xiaomi Mi 10 Ultra (хитойча версияда – Mi 10 Extreme Commemorative Edition) модели августда чиққанини ҳисобга олсак, унинг издоши ҳам ёзда кенг жамоатчиликка кўрсатилса керак.

Шунда компания Xiaomi Mi Mix 4 моделининг тақдимоти кузда ўтказилишини тахмин қилиш мумкин. Эсласангиз керак – унинг «аждоди» – Xiaomi Mi Mix 3 слайдери 2018 йилнинг октябрида чиққан, илк партияси бир дақиқадаёқ сотиб тугатилгач, кескин қимматлаб кетган эди. Кейинроқ эса унинг тақдимотида Xiaomi айтмаган сир фош бўлган!

ЎҚИНГ: Ушбу 28 хил Xiaomi ва Redmi смартфонларига оммавий MIUI 12.5 бета-талқини чиқди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!