Павел Дуров Телеграмга қарийб 30 млрд $ “жойламоқчи”

Қизиғи шундаки, таваккалчи Павел Дуров агар 2019 йилнинг октябригача блокчейн-платформани ишга тушира олмаса, инвесторларга пулини қайтариб бермоқчи.

Ҳали тақдим этилмаган Vivo V15 Pro «жонли» видеода: 48 МПлик уч модулли камера, корпусдан чиқувчи 32 МПлик олд камера!

Мазкур компания рақобатдан чўчимай, Vivo V15 Pro смартфонини айнан Samsung ўз флагманлари намойиш этаётган 20 февраль санасида тақдим қилмоқчи.

БУНАҚАСИ БЎЛМАГАН: Xiaomi экрани бир неча «тирқиш»ли смартфонлар тайёрлаяпти! (+фото)

LetGoDigital нашри Xiaomi’нинг бир нечта патент суратларини эълон қилди. Уларда экранида бир нечта «тирқиш»лар бўлган турли смартфонларнинг нақ 24 та сурати акс этган!

Galaxy S10 флагмани iPhone’ларни ҳатто оригинал Apple қувватлагичидан ҳам тезроқ симсиз қувватлайди!

FCC вакилларининг тасдиқлашларича, Galaxy S10 флагманлари Reverse Charging технологиясига эга: улар Qi стандартини қўллаб-қувватловчи қурилмаларни 9 ваттлик қувватда симсиз зарядлай олади.

Чумоли бошидек катталикдаги, моторсиз робот 134 метр/соат тезликда югура олади! (+видео)

Энг қизиғи – бу роботчанинг ўз двигатели йўқ! Унинг оёқчаларига магнитлар ўрнатилган бўлиб, ташқи магнит майдонидан куч олиб ҳаракатланади.

Селфи-камераси корпус ичидан чиқувчи илк Samsung смартфони – Galaxy A90 суратларда!

Дактилоскопик датчик ромсиз экранига жорий этилган, уч модулли бош камерага ва «яширинувчи» селфи-камерага эга Galaxy A90 нархи 300-400 доллардан ошиши аниқ.

Huawei букланувчи 5G-смартфон тақдимотига таклиф этмоқда

Хитойлик техногигант шу ой охирида Барселонада бўлиб ўтувчи MWC 2019 кўргазмаси доирасида буклама смартфони расман кўрсатмоқчи.

Samsung’нинг 5G-модели ва Galaxy F буклама смартфони илк расмий реклама видеосида!

Ушбу реклама нафақат Galaxy F (ёки Galaxy Fold), балки бирйўла Samsung’нинг бир нечта янги ишланмалари – 5G-смартфон, тўлдирилган реаллик технологияси ҳамда янги камера кабиларга бағишланган.

Тугмачасиз ва тирқишсиз илк смартфон – Meizu Zero сотувга чиқди, нархи эса қўрққулик!

Олдиндан буюртма бериб улгурган юз нафар бахтли харидоргина уни 700 долларлик чегирма билан олиши мумкин!

Оила қуришни истаган робот – Саудия фуқароси София сингилли бўлди! (+видео)

Кичкина Софияни болалар учун махсус ишлаб чиқишган – кичкинтойлар у билан гаплашишлари, бирга ўйнашлари ва ҳатто биргаликда ўқиб-ўрганишлари мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш