«Ғалаба учун туғилган» ҳамёнбоп 5G-смартфон аллақачон Redmi K30 Pro’ни чангида қолдиришга тайёр!
Vivo компаниясининг ўйинбоп қурилмаларга мослашган бренди остидаги янги – iQOO Neo 3 5G смартфони ҳамда унинг намойиш куни ҳақида ёзгандик. Интернетда унинг хусусиятлари ҳақида расмий ва норасмий маълумотлар тарқалишда давом этмоқда.
ЎҚИНГ: Ўрта нархли энг зўр ўнта смартфон (AnTuTu рейтинги, 2020 йил март)
iQOO бренди аллақачон Weibo ижтимоий тармоғида Neo 3 рекламасини бошлади. Уни «Born to Win» – «Ғалаба учун туғилган» шиори билан илгари суришяпти.
Аввалроқ эълон қилинган расмий постерга кўра, iQOO Neo 3 5G геймерофонининг экранида тасвир 144 герцлик частотада янгилана олади.
Унинг асосий рақобатчиси – Xiaomi корпорациясининг арзончи бренди тақдим этган Redmi K30 Pro флагманида эса бу кўрсаткич атиги 60 герцга тенг.