Бенчмаркда бу янги смартфон Xiaomi’нинг энг зўр суперфлагманини ҳам тор-мор этди!

  •   DiMaX
  •  1680
  •  31.10.2020 17:30

Бенчмаркда бу янги смартфон Xiaomi’нинг энг зўр суперфлагманини ҳам тор-мор этди!

Шу йил мартнинг сўнгида тақдим этилган камерофон – Huawei P40 Pro флагмани ўшанда DxOMark лабораториясининг бирйўла иккита рейтингида тахтни забт этган эди. Унинг рекордини Xiaomi компанияси 11 август куни тақдим этган юбилей суперфлагмани – Mi 10 Ultra модели синдира олган. Лекин яқиндагина...

ЎҚИНГ: DxOMark’нинг бирйўла иккита рейтингини фатҳ этган янги қирол билан танишинг!

Huawei корпорацияси ўзининг янги чиққан смартфонлари билан Xiaomi Mi 10 Ultra юбилей суперфлагманининг рекордларини синдиришда давом этмоқда. Камералар жангида уни Mate 40 Pro маҳв этган бўлса, самарадорлик синовида унинг «плюсли» версияси – Huawei Mate 40 Pro+ энг зўри бўлиб чиқди.

Хулласи калом, Master Lu бенчмарки иккита хитойлик компаниянинг энг зўр флагманларини ишлаш тезкорлиги бўйича ўзаро таққослаб кўрсатди.

Кўриб турганингиздек, Xiaomi Mi 10 Ultra фақат «оперативка» тезлиги бўйича рақибидан салгина устун келган. Бошқа барча жиҳатларига кўра ва умумий ҳисобда ҳам Huawei Mate 40 Pro+ ғолиб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, «Хитойча Apple» юбилей флагманида Snapdragon 865 чипсети қўлланган бўлса, Mate 40 Pro+ моделида Huawei ўзининг энг янги – Kirin 9000 процессорини қўллаган. Яъни, айтиш мумкинки, хитойлик техногигант юқоридаги тест натижасига кўра Qualcomm устидан ҳам ғалаба қозонган.

ЎҚИНГ: Snapdragon 865 чипли энг арзон флагман – Redmi K30S тақдим этилди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!