Xiaomi Mi 11 Pro флагманининг Xiaomi Mi 11’дан асосий фарқи нимада?

  •   DiMaX
  •  1381
  •  24.12.2020 10:55

Xiaomi Mi 11 Pro флагманининг Xiaomi Mi 11’дан асосий фарқи нимада?

Куни кеча «Хитойча Apple» Xiaomi Mi 11 ҳамда Mi 11 Pro моделининг, яна 108 МП камерали энг арзон смартфоннинг тақдимот кунларини расман айтган эди. Янги флагманлар туркумига яна Mi 11 Pro Plus модели ҳам киради, дейишяпти, лекин буниси ҳозирча аниқ эмас.

ЎҚИНГ: Xiaomi энг зўр ва қиммат флагманини тайёрлади, лекин бу Mi 11 ҳам, Mi 11 Pro ҳам эмас!

Биз олдин Xiaomi Mi 11 смартфонининг биринчи «жонли» расмларини, кейинроқ эса Mi 11 Pro версиясининг суратини эълон қилганмиз. Улар ташқи кўриниши жиҳатидан ўзаро жиддий фарқ қилади.

Лекин бу икки модел ўртасидаги фарқ фақатгина камера дизайнида эмас, деб ёзмоқда TrendForce. Инсайдерлик маълумотларига кўра, уларнинг ўзаро ажратувчи асосий хусусиятлардан бири олд камерага тегишли. Аниқроқ қилиб айтганда, Xiaomi Mi 11 Pro версиясида компания селфи учун ўзининг учинчи авлод экраности камерасини қўлламоқда!

Эсингизда бўлса, яқинда биз Xiaomi Mi 11 флагманининг ишлаётган ҳолида «жонли» суратини эълон қилган эдик. Сўнг эса ўша расм ҳам фейк эканлиги, яъни, бу смартфонда оддий олд камера ишлатилаётгани аниқланган. Ким билади – энди ўшанда кўрсатилган «яширин камера»ли қурилма стандарт флагман эмас, балки Xiaomi Mi 11 Pro талқини бўлиб чиқар?

Эслатиб ўтамиз, Xiaomi бир неча ой аввал экраности камера қўлланувчи смартфонини «жонли» видеода кўрсатган эди. Компаниянинг ўзи тақдим этган реклама видеосидан ташқари, кейинчалик хитойлик бир техноблогер шу технологияга эга смартфонни ўзи «жонли» тарзда, маркетинг безакларисиз видеога олиб эълон қилган. Унинг қўлида «Хитойча Apple»нинг юбилей суперфлагмани – Xiaomi Mi 10 Ultra моделининг махсус версиясини кўрамиз.

Сўнгги хабарларга қараганда, стандарт талқиндаги Xiaomi Mi 11 тақдимотдан бир-икки ҳафта ўтибоқ очиқ савдога чиқади, унинг Pro-версиясини хоҳловчилар эса бир ой кутишларига тўғри келади.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 11 сотувга чиқди: барча вариантларининг нархлари билан танишинг!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!