Ўзбекистонда илк бор: Ucell тармоқ қамровининг интерфаол харитасини тақдим этди!

Интерфаол харитада масштаблаштириш, хаританинг исталган қисмидаги деталларни каттайтириб ва кичрайтириб кўриш мумкин. Ucell’нинг ушбу хизмати тобора такомиллашиб, янгиланиб ва янада қулайлашиб боради.

Xiaomi Strakz: номаълум арзон смартфон бенчмаркда ғалати натижа кўрсатди

Geekbench’даги хусусиятларига қараганда, Xiaomi Strakz ҳамёнбоп смартфон бўлади, зеро, унинг процессори сифатида якка кристалли Snapdragon 625 тизими танланган, тезкор хотираси эса 4 гигабайтлик.

Топ-10: Энг қудратли Android-смартфонлар (AuTuTu талқини)

AuTuTu энг бақувват ўнта Android-смартфонни эълон қилди. Апрелдаги ҳолатни ифодаловчи мазкур рейтингда фақат шу ой охиригача савдога қўйилган моделларнинг ушбу сервисдаги натижалари ҳисобга олинган.

Нархлари маълум Galaxy J6’ни илк «жонли» суратларда кўрамиз!

Арзон смартфон бўлса-да, Galaxy J6 моделига 5,6 дюймлик, Infinity Display турли экран ўрнатилган. Дактилоскопик датчик, худди бу йилги Galaxy S9 флагманларидаги каби, бош камера остига жойлаштирилган.

РАСМАН: Xiaomi компанияси 3D Face сканерига эга Mi 8 флагманининг тақдимот кунини маълум қилди

Шунингдек, корпорациянинг юқори мартабали ходими янги флагман Xiaomi Mi 8 деб номланишини айтган ва ундаги 3D Face юз сканери камералар тизимининг суратини интернетга жойлаган.

Meizu смартфонлари нархлари – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб БЕПУЛ етказиб берилади! (2018 йил 15 май)

Meizu смартфонларига энди Ўзбекистоннинг исталган жойидан буюртма беришингиз мумкин! Пластик карточа ва онлайн тўлов воситалари орқали ҳам айни шу нархларга харид қила оласиз.

Apple июнда iPhone SE 2’ни кўрсатмоқчи эмас. Бунинг жиддий сабаби бор

Шунингдек, iPhone SE 2 моделининг якуний дизайни ҳам ҳали тасдиқланган эмас, дейишяпти. Бу смартфон Face ID тизимига, шиша корпус ва симсиз қувватлаш технологиясига эга бўлиши кутилмоқда.

Тим Кукка мактуб: «Apple Watch мени бир ўлимдан сақлаб қолди!»

Д’Акуино қўлидаги Apple Watch хавотирли сигнал чалиб, унинг юрак уриши тезлашгани ҳақида хабар берган. Ҳолбуки, бу пайтда у ўзини мутлақо соғлом ҳис этаётган эди...

Шавкат Мирзиёев «мобил қуллик»ни тезда бартараф этиш ҳақидаги қарорни имзолади

Президент имзолаган қарорга кўра, 2018 йилнинг сўнгига қадар абонент бошқа уяли алоқа оператори тармоғига ўтганида унинг телефон рақами сақланиши тартиби ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

Ўзбекистон билан Huawei ўртасида меморандум имзоланди

Инновацион ривожланиш вазирлиги, жумладан, Huawei компанияси ҳамкорлигида мамлакатнинг ҳар бир ҳудудида юксак технологик марказлар ҳамда лабораториялар очишни режалаштирмоқда.

«Флагманлар кушандаси» – OnePlus 6 тақдимотидан аввал унинг жиҳатлари ва ҳатто нархини ҳам Amazon «сотиб қўйди»

Amazon онлайн маркетининг Германиядаги бўлими сайтига кутилмаганда OnePlus 6 моделининг рендер суратлари ва ҳатто нархи ҳам чиқиб кетган.

Бош прокуратура IT-мутахассисларни ойлик маоши 5 миллион сўмдан ошиқ бўлган ишга таклиф қилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бошқармасидаги бир нечта вакант ўринларга ишга таклиф этмоқда.

«Телефон Бозор» канали – Telegram’даги йирик онлайн бозор

93.800 нафардан ошиқ аъзога эга «Телефон Бозор» каналида асосан турли русумлардаги смартфонлар сотувга қўйилади.

Meizu’нинг ҳали расман тақдим этилмаган янги туркум смартфонлари дўконларга аллақачон етиб борган!

Кузатувчиларнинг фикрича, ушбу туркумга Blue Charm туркумига мансуб қурилмалар – Meizu M8 Note, M8, M8s, M8c ҳамда M8c Lite моделлари киради.

Тўлиқ рўйхат: Xiaomi бу йил яна қандай смартфонлар тақдим этади?

Евроосиё Иқтисодий Комиссияси сайтидаги расмий маълумотга кўра, Xiaomi ҳозирча маълум бўлмаган янги туркумларда ҳам смартфонлар тақдим этишга тайёрланяпти. Уларнинг тўлиқ рўйхати билан танишинг!

Афсонавий бренд иккинчи авлод QWERTY-смартфонининг намойиш кунини айтди

Моддий QWERTY-клавиатурага эга бўлган мазкур Android-смартфон яқиндагина TENAA сайтида Athena кодли номи билан рўйхатдан ўтказилган ва ўшанда унинг техник хусусиятлари ошкор бўлган эди.

Ҳамёнбоп Galaxy J6 ва J4 смартфонларининг хусусиятлари маълум бўлди

Ушбу ҳар иккала смартфон ҳам Android Oreo операцион тизими бошқаруви остида ишлайди ва 3000 мА/соатлик ток сиғимига эга аккумулятор билан жиҳозланган.

iPhone SE 2: «жонли» суратлар, аниқ ўлчамлари ва тақдимот кунигача маълум бўлди!

Айфонлар учун аксессуарлар ишлаб чиқарувчи Olixar компанияси нафақат iPhone SE 2 экранининг ҳимоя шишасини кўрсатди, балки олинган маълумотлар асосида бу айфон рендерини ҳам ясади.

Motorola 2016 йилдаёқ патентлаган буклама смартфон жудаям антиқа!

Махсус функционал ғилоф нафақат буклама смартфонни ташқи шикастлардан асрайди, балки таглик вазифасини ҳам бажаради, тағин симсиз қувватлаш мосламаси сифатида ҳам хизмат қилади.

Facebook ҳам ўз криптовалютасини чиқармоқчи

Криптовалютани Facebook ижтимоий тармоғи ичидаги тўловларни амалга оширишда қўллаш учун фойдаланиш режалаштирилмоқда. Бунда Telegram’даги сингари ICO ўтказиш кўзда тутилмаган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш