Энг инновацион саккизта смартфон – CES 2021 совриндорлари
CES 2021 кўргазмаси ташкилотчиси – The Consumer Technology Association муассасаси унда энг инновацион гаджетларни мукофотлаш тантанасини ҳам ўтказади. Бу йил мобил қурилмалар йўналишида саккизта смартфон энг яхшилари, деб топилди.
ЎҚИНГ: Америкаликларнинг ўзлари қайси iPhone’ларни кўпроқ олишяпти?
Ҳакамлар ҳайъати – индустриянинг 89 нафар экспертлари Galaxy A51 5G моделини нарх ва сифат мутаносиблигига кўра энг зўр смартфон, дея эълон қилишди. OnePlus 8 Pro флагмани эса «етакчи мобил смартфон» сифатида эътироф этилди.
Шундай қилиб, CES 2021 Innovation Awards мукофори совриндорлари қуйидагилар бўлди:
- Asus ROG Phone 3 & Asus ROG Kunai 3 Gamepad
- LG Wing
- LG Velvet 5G
- TCL 10 5G UW
- Samsung Galaxy Z Flip 5G
- Samsung Galaxy Note 20 5G / Note 20 Ultra 5G
- Samsung Galaxy A51 5G
- OnePlus 8 Pro
Эслатиб ўтамиз, биз 2020 йилнинг энг оммабоп 20 смартфони, Gizmochina нашрига кўра бешта йўналишда 2020 йилнинг энг зўр Android-смартфонлари, DxOMark наздида 2020 йилнинг энг зўр тўртта камерофони, энг харидоргир 5G-смартфонлар, рекорд даражада тез қувватланувчи смартфонлар каби рейтингларни ҳам эълон қилганмиз. Шунингдек, AnTuTu бенчмаркига кўра энг қудратли флагманлар ҳамда энг зўр ўнта ҳамёнбоп смартфон рейтинглари ҳам сизни қизиқтирса керак.