Galaxy M01’дан ҳам арзон Samsung смартфони ва Galaxy Watch 3 сертификатланди
Samsung компанияси Galaxy M01 моделининг янада арзон версияси – Galaxy M01s смартфонини тайёрлаётгани ҳақида ёзгандик. Шу қурилма билан Galaxy Watch 3 смарт-соатининг хусусиятлари маълум бўлди.
Ҳиндистон стандартлаш бюроси (BIS) ушбу икки девайсни сертификатлади ва шунда уларнинг баъзи техник жиҳатлари тасдиқланди. Унга кўра, Galaxy M01s смартфони SM-M017F/DS коди остида тайёрланмоқда. Ушбу қурилма MediaTek Helio P22 процессори ва 3 гигабайтлик тезкор хотира билан ишлайди. Унда 2,4 ГГц частота диапазонини қўллаб-қувватловчи Wi-Fi 802.11b/g/n адаптери қўлланмоқда.
Қизиғи – Galaxy M01 моделида аллақачон Android 10 операцион тизими мавжуд бўлса-да, ундан кейин чиқаётган Galaxy M01s гаджети Android 9 талқинида ишлайди.
ЎҚИНГ: Android 11’гача янгиланувчи 60 га яқин Samsung смартфонлари ва планшетлари битта рўйхатда!
BIS маълумотлар базасида Galaxy Watch 3 ақлли соати SM-R845F, SM-R855F ва SM-R850F кодли рақамлари билан сертификатланган. Булардан дастлабки иккитаси – тегишлича диаметри 41 ва 45 миллиметрлик моделлар бўлса, учинчиси шу пайтгача бирор жойда учрамаган эди.
Galaxy Watch 3 кейинги ойдаёқ, буткул симсиз Galaxy Buds Live қулоқчини билан бирга намойиш этилиши айтилмоқда. Galaxy M01s смартфонининг тақдимот санаси ҳозирча номаълум.
ЎҚИНГ: Samsung бургага аччиқ қилиб кўрпани куйдирди: бу арзон смартфонни кутмай қўяверамиз!