Huawei яна олдинда: илк қайрилма смартфонни шу йилдаёқ кўрамиз!

Кўплаб ишлаб чиқарувчилар қайрилма экранли смартфонни биринчи бўлиб яратиш учун ҳаракатларини тезлаштиришган. Бу борада «биринчи қалдирғоч» бўладиган моделни шу йили Huawei тақдим этиши кутилмоқда.

Бир йиллик кафолатли Meizu M6 Note нархлари (2018 йил 10 апрель)

Кучли процессор, ажойиб камералар, катта сиғимли аккумулятор, 5,5 дюймлик экран, юқори сифат ва ҳамёнбоп нарх – Meizu 6 Note смартфонининг устун жиҳатларидир.

Хитойча MIUI прошивкали Xiaomi смартфонларига Google сервисларини ўрнатамиз

Хитойча прошивкали Xiaomi смартфонларида, глобал прошивкадан фарқли равишда, Google сервислари мавжуд бўлмайди. Қуйида шунақа смартфонларга ушбу сервисларни ўрнатишни кўриб чиқамиз.

Galaxy S10 – сканерли дисплейга эга 5G-смартфон процессори ҳақида маълумотлар чиқди

Exynos 9820 процессорининг тақдимотидан бир ярим ой ўтиб, Барселонадаги MWC 2019 кўргазмасида компания бу чип базасидаги флагман – Galaxy S10 моделини намойиш этади.

Meizu «селфибоп» юбилей смартфонларининг тақдимот кунини айтди

Meizu 15 туркумидаги учти смартфон ҳам 20 МПлик олд камера билан таъминланган. Бу эса замонавий фойдаланувчиларнинг, айниқса селфи олишни хуш кўрувчи ёшларнинг талаб ва истакларига мос келиши табиий.

Mi Mix 2S флагмани AliExpress’да сотувга чиқди, шу ва бошқа девайсларга буюртма беринг! (2018 йил 7 апрель)

Бугунги нархномамизда AliExpress’да таклиф этилаётган Xiaomi Mi Mix 2S ва бошқа айрим смартфонлар, фитнес-браслет, геймпад ва ғилофларининг нархларини эътиборингизга ҳавола этаётирмиз.

MDC, Meizu, OnePlus, Alcatel ва Mandalina смартфонлари нархлари – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади! (2018 йил 7 апрель)

Alcatel, Mandalina, MDC, Meizu ва OnePlus смартфонларига энди Ўзбекистоннинг исталган жойидан буюртма беришингиз мумкин! Телефонлар бир йиллик расмий кафолатга эга, тўлов эса сиз истаган усулда!

Ўзбекистон бўйлаб БЕПУЛ етказиб бериладиган Huawei смартфонлари нархлари (2018 йил 7 апрель)

Huawei смартфонларига энди Ўзбекистоннинг исталган жойидан буюртма беришингиз мумкин! Пластик карточа ва онлайн тўлов воситалари орқали ҳам айни шу нархларга харид қила оласиз.

«Асло қотмайдиган» OnePlus 6 флагманини ёқиқ ҳолида «жонли» кўрсатишди

Смартфоннинг олд юзаси – ёқиқ ҳолдаги дисплейи тўлиқ акс этган бу сурат унинг дизайни ҳамда техник жиҳатлари борасидаги баҳсларга узил-кесил ойдинлик киритди.

Xiaomi ўз геймер-смартфони – Black Shark’нинг илк реклама тизерини чиқарди!

Xiaomi корпорациясининг ушбу маҳсулотини ишлаб чиқариш учун масъул Black Shark компанияси, ниҳоят, смартфоннинг илк эскизини тақдим этди.

Хушхабар: Redmi Note 5 Pro «Малика»га келди! Аммо нархи...

Ушбу қойилмақом смартфонни шу нархда харид қилаверишадими, ёки у ҳали арзонлашадими – буни энди вақт кўрсатади.

Galaxy S9 ҳамда S9+ эгалари улардаги жиддий муаммодан шикоят қилишмоқда

Айни дамда бу муаммони ҳал этишнинг бирорта ҳам йўли топилган эмас. Аксарият фойдаланувчилар смартфоннинг созламаларини тўлиқ бошланғич ҳолатига қайтарибгина нуқсонни бартараф этишган.

Қойилмақом Galaxy Note 9’ни видеода кўрамиз!

DBS DESIGNING компанияси дизайнерларига кўра, мазкур фаблетнинг тўққизинчи авлод вакилининг корпуси Galaxy Note 8 моделидан ҳам кўра «қўполроқ», думалоқланмаган бурчакларга эга бўлади.

Huawei навбатдаги флагманини 15 майда тақдим этади

Реклама тасвирида «сунъий идрок»ка ҳам урғу берилган, бу эса намойиш этиладиган қурилманинг «сунъий онг»ли Kirin 970 процессори базасида ишлашидан дарак беради.

Бизни лақиллатишибди: Xiaomi Black Shark расмлари фейк экан!

«Қора акула»ни тайёрлаётган Хитой бренди раҳбарининг таъкидлашича, аслида бу смартфон ўша суратларда тасвирланганидан анчагина кўркам эмиш.

Самарқандда ҳам Xiaomi сервис маркази ишга тушди, кафолат шартлари билан танишинг!

Xiaomi сервис марказлари бошқа вилоятларда ҳам очилиши режалаштирилган. Яқин ойларда Фарғона водийсида ҳамда Сурхондарё ва Қашқадарёда сервис марказлари ишга тушишини кутишимиз мумкин.

Хушхабар: Meizu смартфонлари «Малика»да расмий кафолат билан сотила бошлади!

Фойдаланувчиларимиз орқали етиб келган маълумотларга қараганда, пойтахтимиздаги «Флешка» техномаркази дўконларидан бирида Meizu брендининг турли смартфонлари расмий кафолат билан савдога чиқарилибди.

Galaxy J7 Duo – қўшалоқ камера ва Bixby ёрдамчисига эга ҳамёнбоп смартфон тайёр!

Galaxy J7 Duo – Bixby овозли ёрдамчиси татбиқ этилган флагман туркумидан ташқаридаги илк смартфон бўлади. У 5.5 дюймлик HD-экранга, Exynos 7884 процессорига, 4 ёки 4 гигабайтлик тезкор хотирага эга.

Xiaomi’нинг 13 апрелдаёқ тақдим этиладиган «Қора акула» смартфонини батафсил томоша қиламиз!

Ҳар томонлама олинган расмий суратлардан кўриниб туришича, Black Shark қурилмаси смартфон бўлишдан ташқари, Nintendo Switch ёки PS Vita каби ихчам ўйин приставкаси вазифасини ҳам бажаради.

Meizu 15 юбилей флагманларини янги «жонли» суратларда кўрамиз!

Шунингдек, Meizu 15 туркумига мансуб учала смартфоннинг ҳам баъзи хусусиятлари пайдо бўлган. Фақат уларнинг процессорлари ва нархлари ҳозирча маълум қилинмаган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш