Smartisan’нинг мутлақо ромсиз, Snapdragon 845’ли флагмани тайёр!

Smartisan R1 смартфони яқинда Хитойнинг CCC регуляторида сертификациядан ўтди, бу эса унинг тақдимот санасигача оз вақт қолганлигидан далолатдир.

LG G7 ThinQ флагмани Geekbench’да юқори кўрсаткич намоён этди

Geekbench сервисининг маълумотлар базасида LG G7 ThinQ кўрсаткичлари пайдо бўлди. Мазкур қурилманинг базаси сифатида якка кристалли Qualcomm Snapdragon 845 тизими хизмат қилади.

Ҳамёнбоп смартфон ҳақида тавсиф-блогпост ёзинг ва MDC Uzbekistan’дан смартфон ютиб олинг!

«Ҳамёнбоп смартфонлар ҳақидаги энг яхши тавсиф-блогпост» номинацияси ғолиби Terabayt.uz таҳририяти томонидан аниқланади ва қўш камерали, HD-экранли MDC Prime Lite смартфони билан тақдирланади.

Samsung Galaxy S8 Lite ҳамда Galaxy A8 Star смартфонлари тақдимотга тайёр

Samsung компанияси ўзининг иккита – SM-G8750 ҳамда SM-G8850 модел рақамига эга смартфонларини тақдим этишга тайёргарлик кўряпти. Бу рақамлар остида Galaxy S8 Lite ва Galaxy A8 Star моделлари яширинган.

Xiaomi Mi 6X’ни тақдимотидан аввал «жонли» томоша қиламиз! (2та видео ва фотолар)

Тақдимот тадбири арафасида инсайдерлар Xiaomi Mi 6X’нинг «жонли» суратлари ва видеоларини тарқатиб юборишди. Марҳамат, уни ишлаётган ҳолатида томоша қилинг!

Қўшалоқ Zeiss камерали Nokia X6 смартфони 27 апрелдаёқ тақдим этилади

Янги Nokia X6 флагман эмас, балки Nokia 6 (2018) ҳамда Nokia 7 plus орасидаги, ўрта нархли модел бўлади. Унинг асосий камераси қўш объективли бўлиб, Carl Zeiss оптикасига эга.

ВИДЕО: Уч экранли Samsung Galaxy X буклама смартфонини ишлаётган ҳолатида кўрсатишди

Galaxy X смартфонининг асосий экрани 6.4 дюймлик Super AMOLED-дисплей бўлади. Қўшимчасига унда яна иккита «ички» экран бўлиб, уларнинг ўлчами диагоналига 6.5 дюймга тенг.

Ҳали тақдим этилмаган OnePlus 6 смартфонини мутлақо текинга оласизми?

Ўзингизга ишонсангиз ва омадингизни синаб кўришни хоҳласангиз, AnTuTu’да рекорд ўрнатган OnePlus 6’ни савдога чиқмасидан олдиноқ бепул олиш учун анкета тўлдиришингиз мумкин.

Арзон, аммо «қўшкўз» Xiaomi Redmi S2 смартфони ҳам сотувга тайёр!

Android 8.1 Oreo бошқарувида ишловчи Redmi S2 3080 мА/соатлик аккумуляторга эга. Иккита SIM-картали девайс 4G VoLTE, Wi-Fi (802.11 a/b/g/n), Bluetooth 4.2, GPS + ГЛОНАСС модуллари билан жиҳозланган.

LG G7 ThinQ смартфонини ҳар томонидан кўрсатишди

Snapdragon 845 чипига, 16+16 МПлик қўшалоқ камерага ва Boombox овоз кучайтиргичига эга LG G7 ThinQ модели Google Assistant учун моддий тугмачали илк смартфон бўлиши мумкин.

Meizu 15 Plus – юбилей флагмани билан танишамиз!

Meizu 15 Plus флагмани ўзига хос чиройли ва қулай дизайни билан ажралиб туради. Корпуси металл ва керамика вариантларида сифатли терилган; ички хусусиятлари ҳам ажойиб.

Galaxy S7 ва бошқа Samsung смартфонлари қачон Android Oreo’гача янгиланади?

Samsung’нинг Туркия бўлими сайти шу каби бир нечта моделлардаги қурилмаларнинг Android Oreo’гача янгиланиш вақтини маълум қилди.

Ҳали тақдим этилмаган Xiaomi Mi 6X хусусиятларини унинг қадоғи «фош этди»

Қутидаги ёзувларга қараб, Mi 6X қандай жиҳатларга эга эканлиги борасида аниқроқ маълумотларга эга бўлиш мумкин. Масалан, бу смартфон Qualcomm Snapdragon 660 процессори базасида ишлар экан.

MDC Prime S – катта AMOLED-экранли арзон 4G-смартфон

Қуввати 9 кунга етувчи, қўш камерали MDC Prime S билан сиз интернет кенгликларида юқори тезликда сайр қилишингиз, шунингдек, фотография соҳасида ўз қобилиятларингизни кашф этишингиз мумкин.

Уч экранли Galaxy X буклама смартфонининг тақдимот вақтини айтишди

Galaxy X ташқи томонида яна битта мини-экран ҳам жойланади. Смартфон «ёпилганида», бу экранчада ҳар хил тезкор маълумотлар: билдиришномалар, қўнғироқлар, SMS ва бошқалар акс этади.

Ҳали тақдим этилмаган Galaxy A6+’ни илк видеода кўринг!

Охирги хабарларга кўра, Galaxy A6 ҳамда A6+ моделлари айрим мамлакатлар бозорларига тегишлича Galaxy J8 ва J8+ номлари билан тақдим этилиши ҳам мумкин.

Хушхабар: Meizu’нинг нафақат расмий дўкони, балки сервис маркази ҳам очиляпти!

Энди харидорлар учун оригинал, ишончли Meizu смартфонларини бевосита ишлаб чиқарувчининг расмий дўконидан харид қилиш, улар учун расмий кафолат хизматига эга бўлиш имкони туғилади.

ТОП-10: AnTuTu талқинида мартдаги энг зўр Android-смартфонлар

Ўтган галги рейтинг етакчилари бу ойда етакчи смартфонсознинг флагманларига жойларини бўшатиб беришга мажбур бўлишди.

Тошкентда Xiaomi смартфонлари нархлари (2018 йил 18 апрель)

Пойтахтимизда «Хитойча Apple»нинг бир йиллик кафолатга эга смартфонларига сўмда белгиланган нархлар билан танишинг!

Samsung’нинг сканерли дисплей ва 3D-камерага эга смартфони ҳақида хабар қилинди

Бу моделларга Исроилнинг Mantis Vision стартапи билан ҳамкорликда тайёрланаётган 3D-камералар ўрнатилади. Улар юзни таниш тизимининг, яна анимацияли эмодзиларнинг ишлашини яхшилаш учун қўлланади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш