120 доллардан бошланувчи Xiaomi Redmi 7 хусусидаги биринчи маълумотлар ва расмлари билан танишинг!

Xiaomi Redmi 7 декабрь-январь ойларида тақдим этилиши мумкин. Интернетда унинг хусусиятлари, дизайни ҳақидаги илк маълумотлар ва тахминий суратлари пайдо бўлди.

Honor Magic 2 флагмани қандай рекорд ўрнатди?

Кузатувчиларнинг фикрича, маҳаллий бозорда бунақа тезликда сотиладиган бўлса, хитойлик техногигантнинг слайдерли флагмани яқин орада глобал бозорга чиқарилмаса керак.

Nubia Red Devil тақдим этилди: атиги 560 долларга Snapdragon 845 ва 10 ГБ «оперативка»ли геймерофон!

ZTE Nubia Red Devil смартфони 10/256 ГБ хотира, Snapdragon 845 чипи, суюқликли совитиш тизими, махсус ўйин режими, RGB чироқлари ҳамда 4D Shock функцияси билан қуролланган.

Яна 21 та Xiaomi смартфонига барқарор MIUI 10 тарқатилмоқда – бундай моделларнинг умумий сони 39 тага етди!

Xiaomi ўз смартфонлари учун MIUI 10 график қобиғига асосланган прошивка тарқатилишининг иккинчи тўлқинини эълон қилди. У дастлаб жорий йилнинг сентябрида айрим моделлардаги телефонлар учун чиққанди.

УЗОҚ КУТИЛГАН ВИДЕО: Ниҳоят, Samsung қайишқоқ экранли буклама смартфонини намойиш этди!

Samsung тахлама смартфонининг энг қизиқ қисми – букланувчи дисплейи бўлди. Ишлаб чиқарувчининг ўзи уни Infinity Flex деб атамоқда.

Xiaomi бирйўла иккита тақдимотга таклиф этди: 8 ноябрда Лондонда, 8 декабрда эса Нью-Йоркда!

Бу компания АҚШда ҳозирча бир нечта турдаги маҳсулотларинигина сотиш ҳуқуқига эга – скутер, ТВ-приставка ва кузатув камералари каби. Балки у смартфонларини ҳам сотишга рухсат олгандир...

Android 9 ўта «очофат» чиқди, бу муаммони қандай ҳал этамиз?

Google компанияси Android 9.0 талқинида аккумулятор сарфини камайтирувчи Adaptive Battery функциясини жорий этган. Аммо аксинча – ушбу версия аввалгисидан ҳам кўпроқ қувват харжлайдиган бўлиб қолган.

ВИДЕО: 549 долларлик OnePlus 6T тезкорроқми ёки 749 долларлик iPhone XR?

OnePlus флагманлари энг тезкор, шу билан бирга нархи ҳам баланд бўлмаган Android-смартфонлардан саналади. Хўш, самарадорлик борасида у яқинда тақдим қилинган iPhone XR билан беллаша оладими?

Terashop.uz’да Samsung смартфонлари нархлари (2018 йил 7 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади!

Буюртма Тошкент шаҳри бўйича 12 иш соати, вилоятларга эса икки иш кунида етиб боради! Terashop.uz’да қулай тўлов шакллари (нақд пул, терминал ва Payme тизими орқали электрон тўловлар) жорий этилган.

Samsung ҳамёнбопдан ҳам арзон Galaxy R смартфонларини чиқаради!

Qualcomm Snapdragon 450 процессорида ишловчи Galaxy R ҳатто ҳозирги ҳамёнбоп смартфонлар туркуми – Galaxy J моделларидан ҳам арзон нархланиши айтилаётир.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш