Пластик карточка ўлчамидаги юпқа телефон: нархидан ташқари ҳар жиҳатдан ўта содда!

Kyocera KY-O1L номли бу 4G-телефон нафақат дизайн, балки техник жиҳатдан ҳам минималистик: илова ўрнатиб бўлмайди, камераси йўқ, 2,8 дюймлик экрани монохром, батареяси 380 мА/соатлик. Аммо нархи...

Рўйхатни энди бошқа бренд бошқармоқда

Тест учун энг машҳур иловалардан бирининг ихтирочилари Android-смартфонларнинг ишлаш самарадорлиги бўйича янги рейтинг рўйхатини эълон қилди.

Атиги 230 долларлик Vivo Z3 – компаниянинг илк ўйинбоп смартфони тақдим этилди

Vivo Z3 – бу компаниянинг ўйинларда самарадорликни оширувчи Dual-Turbo технологияли илк моделидир. Ўйинга халақит бермаслиги учун кирувчи қўнғироқлар ва билдиришномаларни чеклаш функцияси мавжуд.

Meizu Note 8: флагман шу ойда намойиш этилади

Meizu бир йилдан кўпроқ вақт мобайнида Note линейкасида янги смартфон чиқармай келаётганди. Мана ниҳоят компания янги Meizu Note 8 флагманининг тизерини жойлаштиришни бошлади

Xiaomi Mi Mix 3 – ностандарт экранли, рекорд тезкор хотирали ва илк 5G-смартфон! (+«жонли» ва янги суратлар)

Mi Mix 3 илк 5G-смартфон эканлиги, слайдерли корпуси, рекорд даражадаги – 10 ГБлик «оперативка»си, ностандарт экрани ва махсус Xiao AI «ақлли» ёрдамчиси тугмачаси билан тенгсиз қурилма бўлаётир.

Нақ 14.000 долларлик, лекин Snapdragon 660 чипли Vertu Aster P смартфони тақдим этилди

Vertu Aster P орқа қопқоғи тимсоҳ ва калтакесак терисидан, тугмачаси эса ёқут (рубин) тошидан. Dazzling Gold версияси – энг қиммати, яъни 14.000 долларлик бўлиб, қўшимчасига унда тилла ҳам ишлатилган.

OnePlus 6T нархлари эълон қилинди: у компаниянинг энг қиммат смартфони бўлади!

Афтидан, бу смартфонсоз ҳамёнбоп флагманлар тақдим этувчилар сафидан чиқиб, ўз маҳсулотларига энди юқори нархлар қўйишга ўтмоқчи.

Xiaomi Black Shark 2 тақдимот куни маълум, аммо у аллақачон Geekbench’да мухлисларни хафа қилди

17 октябрда Black Shark 2 смартфони Geekbench’да текширилган. Бенчмарк маълумотлар базасида қолган ахборотлар эса «хитойча Apple» мухлисларининг ва ўйин ишқибозларининг ҳафсаласини пир қилиши аниқ.

Google иловалари пулли бўляпти – энди смартфонлар қимматлайдими?

Ҳар бир илова учун смартфонсозлар Google’га алоҳида ҳақ тўлашади; шу келишув доирасига кирмаган илова (масалан, Play Маркет, YouTube ёки Хариталар) эса ушбу русумдаги смартфонларда умуман ишламайди.

iPhone ва iPad’ларда жилдлар (папкалар) номини кўринмайдиган қиламиз

Худди шу усул билан барча жилдларга кўринмас ном қўйиб чиқсангиз, айфонингизнинг иш столи минималистик услубда – номсиз, фақат жилдлар белгичаларидан иборат бўлиб қолади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш