iPhone’ларда янги муаммо юзага келди
Reddit форумида янги айфонлар эгалари кутилмаганда пайдо бўлган носозликдан шикоят қилишмоқда. Блокировка экранида ғалати яшил тасвир юзага келиб қолмоқда.
ЎҚИНГ: iPhone 12'лар тақдири яна сўроқ остида қолмоқда
Ушбу муаммо iPhone 11, iPhone 11 Pro ҳамда 11 Pro Max моделларида кузатилмоқда. Яшил тасвир смартфоннинг ишлашига халақит бермаяпти – қурилмалар блокдан чиқарилганидан сўнг бинойидек ишлаб кетяпти. Худди шундай ҳолат айрим iPhone X, iPhone X Max, iPhone XS ва XS Max моделларида ҳам кузатилган, улардан олдинги айфонларда эса бўлмаган.
Бунинг сабаби яқинда тарқатилган iOS янгиланишидаги баг бўлса керак, дейишмоқда. Агар шундай бўлса яхши – муаммонинг боиси аппарат таъминотида бўлмаса, Apple уни прошивканинг навбатдаги янгиланиши билан тузатиб юборади.