Барча версиялардаги iPhone 12’ларнинг нархлари, намойиш ва сотув саналари билан танишинг!
Apple бу йилги смартфонлари орасида ноанъанавий номдаги – iPhone 12 mini моделини ҳам тайёрлагани ҳақида ёзган эдик. Кейинроқ эса «жонли» сурат барча янги iPhone’ларнинг расмий номларига аниқлик киритган.
Энди эса интернетда ўн иккинчи авлод айфонларнинг барча моделлари, уларнинг ҳамма хотира версияларининг нархлари ҳақида маълумот тарқалди.
iPhone 12 mini:
64 гигабайтлиги – 649 доллар
128 гигабайтлиги – 699 доллар
256 гигабайтлиги – 799 доллар
iPhone 12:
64 гигабайтлиги – 749 доллар
128 гигабайтлиги – 799 доллар
256 гигабайтлиги – 899 доллар
iPhone 12 Pro:
128 гигабайтлиги – 999 доллар
256 гигабайтлиги – 1099 доллар
512 гигабайтлиги – 1299 доллар
iPhone 12 Pro Max:
128 гигабайтлиги – 1099 доллар
256 гигабайтлиги – 1199 доллар
512 гигабайтлиги – 1399 доллар
Таъкидлаш керакки, бу – норасмий маълумот; лекин агар шу рост бўлиб чиқса, у ҳолда ўн иккинчи авлод айфонларнинг энг арзони ва энг қимматининг нархида икки баравардан ошиқ фарқ бўлади.
ЎҚИНГ: Ўз нархини кўп йўқотмайдиган смартфонлар рейтинги: iPhone 11 атиги 9-ўринда!
Бундан ташқари, Хитойда машҳур Tmall онлайн дўкони аллақачон икки хил рангдаги iPhone 12 Pro Max смартфонларининг сифатли суратларини эълон қилди:
Бу интернет-дўкон янги айфонларнинг сотувга чиқиши билан боғлиқ маълумотларни ҳам ошкор этди. Унга кўра, iPhone 12 туркуми учун олдиндан буюртмалар 16 октябрда очилади. Бу эса инсайдерларнинг аввалги маълумотларига мос келади: айфонлар тақдимоти 13 октябрь куни ўтказилади, ўша ҳафтанинг жума куни улар учун буюртма олина бошлайди. iPhone 12 смартфонлари буюртмачиларга 23 октябрдан етказиб берила бошлайди.
ЎҚИНГ: Смартфон бозорида лидер ўзгарди, Xiaomi эса Apple’га деярли етиб олди!