Биринчилар қаторида MIUI 12’га янгиланувчи Xiaomi ва Redmi смартфонлари рўйхати

Интернетда MIUI 12 график қобиғи асосидаги прошивкани биринчи тўлқинда қабул қиладиган Xiaomi ҳамда Redmi смартфонлари рўйхати тарқалди. Унга жами 23 та русумдаги қурилма кирган.

Яна бир смартфонга Android 10 асосидаги MIUI 11'нинг бета релизи тақдим қилинди

Агар Xiaomi Mi CC9 смартфонини ишлатсангиз, компания MIUI 11'га қўшган янгиликларни MIUI 11 9.11.12 версиядаги 2.3ГБ лик янгиланишни юклаш билан синаб кўришингиз мумкин.

Snapdragon 855 Plus процессори ва Snapdragon X50 модемига эга Mi 9 Pro тақдим қилиниши кутилмоқда!

Бугун Xiaomi’нинг янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича директори Ван Тен Томас ушбу смартфон ҳақида гапириб ўтди. У Weibo ижтимоий тармоғида барча “хиаомичилар”дан “озгина сабр қилишни” сўради ва хозирча 5G смартфонлар нархи қимматлигича қолишини айтиб

Redmi Note 7 рекорд даражада арзонлашди!

Xiaomi компанияси июль ойининг охирида Redmi Note 7 смартфонининг нархини 203 доллардан 174 долларгача туширган эди. Энди смартфон Хитой бозорида янада арзонлашади.

Xiaomi барибир биринчи: 64 МПлик камерали илк смартфон – Redmi Note 8 (ёки Redmi 7 Pro) тақдимоти эълон қилинди!

Realme бренди Xiaomi’ни доғда қолдириб, 64 МПлик камерали смартфонни 8 августдаёқ тақдим этаётганди. Аммо «хитойча Apple» тезда отни қамчилаб қолди: Redmi Note 8 камерофони ундан бир кун олдин чиқади!

Xiaomi’нинг олдинги флагмани кутилмаганда AnTuTu’да рекорд ўрнатди!

Геймерларга мослаб совитиш тизими кучайтирилган, тағин энг бақувват процессорли Black Shark 2 Pro смартфонидан кўра компаниянинг олдинги флагмани юқори балл олгани барибир қизиқ.

Terashop.uz’да Xiaomi смартфонлари нархлари яна пасайтирилди! (2019 йил 1 август)

Terashop.uz’да барча Xiaomi смартфонлари арзонлашди, уларга тегишли муддатли расмий кафолат берилади ва Ўзбекистон бўйлаб барча вилоятлар марказларига етказиб бериш бепул!

Xiaomi барчани лақиллатган экан – иккита янги флагмани бенчмаркда «қовун туширди»!

«AnTuTu’нинг янги қироли» дея тавсифланган бу флагман учун дастлабки 24 соат мобайнида 200 000 дан ошиқ олдиндан буюртма расмийлаштирилган!

Black Shark 2 Pro тақдим этилди – AnTuTu’нинг янги қироли! (+видео)

Махсус совитиш тизими ёрдамида SD855+ узоқ вақт максимал частотада ишлай олади. 12 ГБ оперативкали бу геймерофон AnTuTu имтиҳонида 500 000 баллдан ошиқ натижа кўрсатган – буниси энди рекорд!

Redmi 7 Pro – кечагина тақдим этилган бақувват процессорли илк смартфонни августдаёқ кўрамиз!

Xiaomi вице-президенти компания ўйинбоп MediaTek Helio G90T процессори базасида янги смартфон чиқараётганини маълум қилди. Redmi 7 Pro модели бўлиши кутилаётган бу қурилма августдаёқ тақдим этилади.

32 МПлик селфи-камерали Redmi Y3 тақдимот кунини Xiaomi расман эълон қилди

Расмий постерга қараганда, Redmi Y3 дисплейи томчисимон «кемтик»ли бўлиб, у ерда 32 мегапикселлик олд камера жойлашади. Xiaomi уни Ҳиндистондан ташқарига Redmi S3 номи остида чиқариши кутилмоқда.

Redmi 7’ни тақдимотидан аввал Redmi Note 7 билан «жонли» видеода таққослаб кўрсатишди!

Redmi 7 моделининг нафақат техник хусусиятлари, балки қиёфаси ҳам фарқли: экранининг ромлари ҳамда «ўйиғи» каттароқ. Видеолавҳа муаллифи унинг процессорини ҳам фош этган – Snapdragon 625.

70 долларлик Redmi Go тўлиқ фош этилди: суратлари ва хусусиятлари билан танишинг!

Snapdragon 425 чипли Redmi Go иккита SIM-карта уячаси, LTE модеми, Wi-Fi 802.11n ва Bluetooth 4.1 адаптерлари, microUSB 2.0 порти билан қуролланган. Камералари 8 ва 5 МП, хотираси 1/8 ГБ.

Атиги 100 доллардан бошланувчи Redmi 7 Pro смартфонининг ҳам тақдимот вақти яқин!

Redmi 7 Pro модели Snapdragon 660 чипига, 3-6 ГБлик тезкор ва 64-128 ГБлик доимий хотирага эга. Бош камераси 20+8 МПлик, селфи-камера 8 МПлик бўлиб, юзни таниш орқали тизимни қулфдан чиқара олади.

MIUI 11 тайёр бўляпти, унга янгиланувчи ва янгиланмайдиган Xiaomi смартфонлари рўйхати билан танишинг!

Xiaomi компанияси ўзининг мобил қурилмалари учун график қобиқнинг кейинги – MIUI 11 версиясини эълон қилди. Шунингдек, жорий йилда у асосидаги прошивкани қабул қилувчи смартфон ва планшетларини айтди.

Атиги 150 долларлик Redmi Note 7 тақдим этилди – 48 МПлик қўш камера, ёнғоқ чақишга ярайдиган экран!

48 МПлик жуфт камера, томчисимон «кемтик»ли ромсиз дисплей, AnTuTu’да 146 000 баллик кўрсаткич, 8 ядроли Snapdragon 660 чипи, USB-C ва бошқа портлар, болғадек мустаҳкам корпус – атиги 150 долларга!

РАСМАН: Redmi мустақил бренд бўляпти, илк смартфон тақдимоти – 10 январда!

Xiaomi компанияси 10 январда муҳим тадбир ўтказишини маълум қилди. Унда «хитойча Apple» ўз фаолиятидаги туб бурилиш ҳақида сўзлаб беради ва янги смартфон тақдим этади.

Redmi 7 ёки Redmi Pro 2: Xiaomi бу йилги илк тақдимотини бугуноқ ўтказяпти!

Постерда «Forever believe that good things are about to happen» шиори битилган, буни эса қуйидагича ўгириш мумкин: «Бирор яхши воқеа ҳозироқ юз беришига ҳамиша ишонинг».

Ҳали намойиш этилмаган Redmi 7 Pro илк «жонли» суратларда, қадоғи билан!

Инсайдерлар Redmi 7 Pro моделининг илк «жонли» расмларини эълон қилишди. Ҳар иккаласида ҳам мазкур қурилма ёнида қадоғи билан бирга суратга олинган.

Кейинги ҳафтадаёқ тақдим этилаётган ёшларбоп Xiaomi Play смартфонини расмий суратларда кўрамиз!

Xiaomi Play асосан ёшларга мўлжалланган моделдир. Тизерлардаги ёзувга кўра, бу смартфонда «Ҳар ерда ва ҳар вақт ўйин ўйнаш, ҳеч бир чекловсиз видео кўриш» мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш