Расман! Huawei бирданига учта янги смартфонини намойиш қилди

Huawei компанияси ҳозиргина бир қанча янги смартфонларини тақдим қилди. Булар, Nova 5, Nova 5 Pro ва Nova 5i моделларидир. Смартфонлар бир-биридан асосий хусусиятларга кўра фарқ қилади, шу билан биргаликда кўриниш жиҳатидан жуда ўхшаш.

Xiaomi ва Meitu ёшларбоп CC смартфонлар брендини тақдим этди

Xiaomi x Meitu AI Aesthetics Lab формуласи Xiaomi’нинг қурилмавий таъминотини ҳамда Meitu’нинг дастурий таъминотини (шу жумладан, бьютификация – гўзаллаштириш) ўз ичига олади.

Санкцияларга қарамай, Huawei нақ 17 хил смартфонини Android Q’гача янгилайди!

Хитойлик техногигантнинг Honor брендига мансуб смартфонлари бу рўйхатга киритилмаган – афтидан, уларни алоҳида эълон қилишса керак.

Смартфонни энди 13 дақиқадаёқ 100 фоизга қувватлаш мумкин бўлади! (+видео)

Компаниянинг даъво қилишича, смартфонингизнинг аккумуляторини 50 фоизга етказиш учун Super FlashCharge технологиясига атиги 5 дақиқа вақт етарли!

«Жонли» видео: «тўрткўз» Huawei Nova 5 Pro’ни тақдимотдан аввал қадоғидан олиб, ишлатиб кўрамиз!

Huawei Nova 5 Pro бош камераси нақ тўртта модулни ўз ичига олиши тасдиқланган: уларнинг аниқлиги 48, 16, 2 ва 2 мегапикселликдир. Олд камера 32 мегапикселлик оптик сенсорга эга.

Mi Max 4 планшетофони янги суратларда!

Xiaomi Mi Max линейкаси компаниянинг бошқа смартфонлари сингари чиройли дизайн, кучли самарадорлиги билан мақтана олмайди. Сабаби, ушбу сериядаги қурилмаларда асосий эътибор катта ва сифатли экранга қаратилган.

Рухсат берилмайдиган жойларда ҳам скриншот олиш йўллари бор!

Айрим иловалар (масалан, банк дастури мессенжерлари, инкогнито режимидаги браузерлар) смартфон экранидан скриншот олишга йўл қўймайди. Лекин бу чекловни айланиб ўтиш йўллари мавжуд...

Xiaomi эртага қайси смартфонини кўрсатмоқчи?!

Одатда Xiaomi бирор янги смартфонни тақдим этмоқчи бўлса, бу ишни узоқ вақт давомида тайёрланиб, шов-шувлар кўтариб, барчани нигоҳини ўзига қаратганидан кейингина қилади. Компания бош директори Лей Цзунь шунчаки Weibo ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали

«Бешни ташла!»: Vivo ҳам 5G-смартфон тақдимотига таклиф этяпти

Шанхай шаҳрида 26–28 июнь кунлари Mobile World Congress 2019 кўргазмаси бўлиб ўтади. Vivo унда ўзининг илк 5G-смартфонини намойиш этишини эълон қилади.

Ҳали тақдим этилмаган Xiaomi Mi CC9 смартфони илк «жонли» суратда!

Компания битта эмас, балки иккита – Xiaomi CC9 ва CC9e (ёки Mi CC9 ва Mi CC9e) моделларини тайёрлаган. Орқа панелда дактилоскопик датчиги йўқлигига қараганда, уни OLED-дисплейга интеграция қилишган.

Galaxy Note 10 эртароқ чиқадиган бўлди, тақдимот жойи ҳам маълум!

Бу йил стандарт Galaxy Note 10 моделидан ташқари, Galaxy Note 10 Pro версияси ҳам чиқиши маълум, яна нисбатан арзон ва ихчамроқ Galaxy Note 10e ҳам бўлиши мумкин.

Galaxy A туркуми рақиби – 64 МПлик камерага эга Redmi A Series смартфонлари чиқади!

Redmi K20 ҳамда Redmi K20 Pro моделларини шундай номлашдан Xiaomi кўзлаган мақсад ҳам уларнинг Huawei компаниясининг Honor 20 ва Honor 20 Pro флагманларига рақобатчи эканини таъкидлаш бўлган.

2019 йилнинг энг зўр 10 смартфони («Роскачество» талқини) ва нархлари

Тадқиқот доирасида умумий ҳисобда 451 моделдаги смартфон текшириб кўрилган, улар орасида Honor, Huawei, Samsung, Sony ва Xiaomi брендларига мансуб янги флагманлар ҳам бор.

Энг арзон Xiaomi смартфони – Redmi 7A ҳам жаҳон бозорига чиқяпти, лекин нархи...

Redmi 7A модели энди Европа бозорига ҳам чиқарилади – бир неча мамлакатда мазкур смартфоннинг савдоси шу ҳафтадаёқ, аниқроғи – 21 июндан бошланади.

Атиги уч сониядаёқ 15 миллион долларлик сотилган смартфонни биласизми?

Бу флагман бирваракайига Хитойдаги энг йирик онлайн савдо майдончаларида сотила бошлади. VMall ҳамда JD.com сайтларида у 3000–4000 юанлик смартфонлар орасида энг оммабоп моделга айланди.

Redmi Note 7, Mi 9 SE ва Mi Play арзонлашди – Xiaomi смартфонлари нархлари билан танишинг! (2019 йил 17 июнь)

Кўпчилиги арзонлашган, аммо 48 МПлик камерага эга дунёдаги илк смартфон – «ёнғоқчақар» Redmi Note 7, ҳамёнбоп флагман – Mi 9 SE ҳамда ёшларбоп Mi Play нархлари сезиларли даражада пасайган.

Исроилликлар исталган iPhone ва Android-смартфон ҳимоясини бузувчи қурилма яратишди

2016 йили Сан-Бернардинода террорчилик ҳужумини уюштирган Саид Фаррухнинг iPhone’ини блокдан чиқаришда АҚШ Федерал қидирув бюросига айни шу Cellebrite компанияси ёрдам берган.

Honor 20 смартфонлари савдоси қандай кечмоқда? Натижа ҳайратланарли!

Honor 20 линейкаси май ойи охирида Хитойда тақдим қилинган ва кўпчиликда катта қизиқиш уйғотган эди. Расмий маълумотларга кўра, янги туркум смартфонлари атиги икки ҳафта ичида 1 миллиондан ортиқ сотилган.

Энг аввал Android 10 Q’гача янгиланувчи Samsung смартфонлари билан танишинг!

Таниқли инсайдер Мукул Шарма ушбу апдейт биринчи тўлқинда айнан қайси моделларга тарқатилишини Twitter орқали маълум қилди. Рўйхатда жами учта туркумга оид жами 12 моделдаги Samsung қурилмалари бор.

1 июлдан Xiaomi смартфонлари глобал MIUI бета-прошивкадан маҳрум этиляпти!

Компания асосий кучини глобал MIUI прошивкасининг фақат барқарор шаклига йўналтиради – энди якуний ҳолатдаги глобал MIUI янада яхшиланади ва аввалгига нисбатан тез-тез янгиланиб туради.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш