Apple – АҚШ ғурури, лекин рейтингда кучли учликни бошқа компания смартфонлари банд этди!

American Customer Satisfaction Index ташкилоти фойдаланувчиларнинг ўз смартфонларидан қониққанлик даражасини аниқловчи йиллик тадқиқот натижасини эълон қилди. Унда кутилмаган кўрсаткичлар акс этган.

iOS 14 прошивкасигача янгиланувчи iPhone’лар рўйхати чиқди

Trend Digital Station нашри ёзишича, 15 хил моделдаги iPhone ҳамда еттинчи авлод iPod Touch ушбу прошивкагача янгиланади.

Сув тубида саккиз ой жон сақлаган смартфон ўз эгасини ҳам ҳайратга солди!

Дарё суви пасайганидан сўнг смартфонни тасодифан топиб олган одам инсофли экан: ғилофи ичидаги визиткаси орқали унинг эгаси билан боғланиб, почта орқали жўнатган. Энг қизиғи – девайс ишлаётган эди!

7 хил iPhone эгаларига Apple нақ 500 миллион доллар тўламоқчи, лекин...

Apple янги смартфонлари савдосини жонлантириш мақсадида эски русумлардаги айфонларини секинлаштириши фош этилган. Харидорлари бир неча бор судлашган бўлса-да, компания шу қилиғини қўймаган.

Xiaomi раҳбари «ўз компаниясига хиёнат» билан қўлга тушди!

Weibo ижтимоий тармоғида пост чиқараётиб, Лей Цзунь битта эҳтиётсизликка йўл қўйган. Унда топ-менежер шунчаки ўзи харид қилган китоблар ҳақида ёзган, аммо гап бошқа ёқда...

iPhone SE 2’нинг яна битта салбий жиҳати фош бўлди

Ҳамёнбоп айфон 18 ваттлик зарядлана олади, аммо шундай адаптерни ҳам, унга тушадиган кабелни ҳам алоҳида сотиб олиш керак. Лекин iPhone SE 2’ни тезкор қувватлаш борасидаги ягона камчилик бу эмас экан.

Янги рейтингда iPhone 11’дан кейинги – иккинчи ўринни атиги 140 долларлик смартфон эгаллади!

Ушбу рўйхатга яна iPhone 11 Pro ва 11 Pro Max, Samsung Galaxy A51, Galaxy A10S, Redmi Note 8 Pro, Galaxy A20S, Galaxy A01, Redmi 8A каби смартфонлар ҳам кирган.

Nokia: «Азизим, дунёга бевақт келибмиз...»

Йилнинг 1-чорагида дунё бўйлаб 300 миллионтадан кам смартфон сотилган. Бу ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 13 фоизга пастдир. Хитойда эса аҳвол янада чатоқ – пасайиш 27 фоизга етган!

iPhone SE 2’дан қўрққан Samsung энг янги флагманларини 50% чегирма билан сотяпти!

Тўғри, iPhone SE 2 нархига ва хусусиятларига кўра Galaxy S20’ларга тўғридан-тўғри рақиб эмас. Лекин Samsung айнан у сотила бошлаши билан бу флагманларини бозорда илгари суришга зўр бермоқда.

iPhone SE 2020 кучлироқми ёки 2018 йилги iPhone XS? «Жонли» тестда таққослаймиз!

Тим Кук даъвосича, iPhone SE 2 моделига бирорта ҳам Android-смартфон бас кела олмайди. Хўш, бошқа айфонларга солиштирганда, иккинчи авлод iPhone SE қанақа кўрсаткичлар намоён этади?

Етти ойдан буён етакчиликни қўлдан бермаётган смартфон!

Куни кеча купертиноликлар раҳбари iPhone SE 2020 моделининг исталган Android-смартфондан асосий афзаллигини айтиб мақтанган. Аммо унинг бозордаги реал муваффақиятларини ҳали кейинги ойларда кўрамиз.

Apple раҳбари iPhone SE 2020’нинг исталган Android-смартфондан асосий афзаллигини маълум қилди

Корпорация раҳбарига кўра, iPhone SE 2020 аҳолининг ўртача даромади пастроқ бўлган мамлакатларда яхши сотилиши керак. Бу модел кўплаб Android-смартфонлар эгаларининг айфонга ўтишларини таъминлайди.

iPhone SE 2’нинг ҳақиқий «кушанда»си чиқяпти! (+«жонли» сурат)

Европда унинг савдоси 22 майдан бошланади. Смартфон бундан бир йил аввал тақдим этилган «аждод»и билан бир хил нархда, яъни 400 доллар/евро атрофида сотилади.

Apple буклама iPhone учун янгича – қайишқоқ аккумулятор тайёрлади!

Патентда қайишқоқ батареяли мобил қурилма тузилиши баён қилинган. Алоҳида бўлимда эса янгича аккумуляторнинг буклама дисплейга интеграцияланиши ҳам айтиб ўтилган.

Карантин шароитида энг хавфли гаджетлар қайсилари? (+фойдали машқлар)

Уйда ўтириш шароитида кўзларимизга аввалгидан кўра кўпроқ юклама тушиши аниқ ва бунда айрим девайсларнинг «ҳисса»си бошқалариникидан кўра кўпроқ. Бу борада мутахассис маслаҳатлари билан танишинг.

Нархларни солиштирамиз: iPhone SE 2 қаерда энг арзону қаерда энг қиммат?

iPhone SE 2’нинг турли мамлакатлардаги нархларини таққослаб кўришди. Бунда унинг 64 гигабайтлик варианти ҳисобланган ҳамда тушунарли бўлиши учун нархлари АҚШ долларида ҳам берилган.

Барча iPhone 12’ларнинг нархлари айтилди: бошланғич модели iPhone 11’дан ҳам арзон!

Бунга эришиш учун Apple ўн иккинчи авлод базавий айфонда LG ёки Samsung эмас, балки Хитойлик таниқли дисплейсоз – BOE Technology тақдим этган арзонроқ матрицани ишлатади.

Смартфонга ўрнатилувчи янги кўчма тест коронавирусни ярим соатдаёқ аниқлайди!

Тест давомида патоген кўпаяди, ёруғлик-диодли чироқда эса вирус РНКлари яшил рангда ажралиб кўринади. Шунинг эвазига уларни смартфон камерасида оддий кўз билан кўрса бўлади.

«Матнли бомба»: айфон ва айпадларни биттагина SMS билан бузиш мумкин!

Хабарни исталган мессенжер ё тармоқ, SMS-хабар орқали юбориб, бировнинг айфони ёки айпадини бузса бўлади: у ўчиб қолиши ёки бир марта ўчиб-ёниши мумкин, баъзи ҳолларда эса сўнгсиз ўчиб-ёнаверади.

iPhone SE 2020 сотувга чиқибоқ AnTuTu’да ҳафсалани пир қилди: Apple’нинг эски касали қўзидими!?

Энг қиммат – iPhone 11 Pro Max флагманидаги A13 Bionic процессори билан iPhone SE 2020 энг юқори самарадорликка эга бўлиши керак эди. Аммо унинг AnTuTu’даги натижаси ҳамманинг ҳафсаласини пир қилди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш