DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.

DxOMark’ни порахўрликда айблашяпти: «холис» баҳолашнинг баҳоси қанча?

  •  DiMaX
  •  677
  •  17.02.2020

Агар ишлаб чиқарувчи «қистириш»га рози бўлмаса, мутахассислар унинг янги моделини ўзлари сотиб олишади ва олдиндан компания билан келишиб олмасдан, тестлардаги барча натижаларни эълон қилиб юборишади.

Коронавирусга қарши курашда iPhone қандай ёрдам беради?

  •  DiMaX
  •  706
  •  17.02.2020

Куни кеча Иокогама шаҳри порти олдида Princess Diamond кемаси карантин учун тўхтатиб қўйилди. Япония Соғлиқни сақлаш вазирлиги кемадагиларга смартфонлар етказиб бериш зарурлигини таъкидлаб туриб олди.

Смартфонлар IMEI-кодларини рўйхaтгa олишни бепул қилиш мумкин!

  •  DiMaX
  •  4367
  •  17.02.2020

Мақолада берилган ҳавола орқали «Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталидаги тегишли саҳифага ўтиб ва мазкур петицияни имзолаб, бунга сиз ҳам ҳисса қўшинг!

Redmi бестселлерининг энг қиммат версиясини энди энг арзони нархида олиш мумкин

  •  DiMaX
  •  4652
  •  17.02.2020

Унинг асосий ўзига хослиги – 64 МПлик Samsung GW1 сенсорини ўз ичига олувчи тўртталик бош камерасидир. AnTuTu эълон қилган ўрта нархли энг зўр Android-смартфонлар рейтингида у етакчи бўлган.

Xiaomi заводида роботлар сониясига биттадан смартфон чиқаради!

  •  DiMaX
  •  1511
  •  15.02.2020

Компания бутунлай автоматлаштирилган заводларнинг янги авлодини тайёрламоқда. Уларда 5G каби янги технологиялар қўлланади ва роботларнинг хизматидан кенг фойдаланилади.

YouTube ўн беш ёшда: энг йирик видеохостинг ҳақида 10та қизиқ факт (+видео)

  •  DiMaX
  •  2041
  •  15.02.2020

Дунёдаги энг оммабоп видеохостинг бўлган YouTube куни кеча – 2020 йилнинг 14 февралида 15 ёшга тўлди. Шунинг шарафига лойиҳа дастурчилари у ҳақидаги айрим статистик маълумотларни улашишган.

Кутилмаган рекорд: 64 ГБ «оперативка»ли илк смартфонни ишлаётган ҳолида «жонли» кўрамиз!

  •  DiMaX
  •  6262
  •  15.02.2020

64/512 ГБ хотирали флагманнинг дисплейида олд камера учун кемтик ёки тирқиш йўқ. Афтидан, компания уни корпуснинг юқори қиррасидан чиқувчи механизмга жойлаган ёки бевосита экраннинг ортига яширган.

iPhone’ларда SMS-спамдан қутулишнинг осонгина йўли бор!

  •  DiMaX
  •  871
  •  15.02.2020

Турли компаниялардан келувчи реклама SMS-хабарлари, яна Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан келувчи хабарлар безор қилиб юбордими? Қуйида айфонларда шулардан қутулишнинг осон йўлларини кўриб чиқамиз.

«Ўйин бошланди» – AnTuTu’нинг янги қироли Xiaomi Mi 10’ни тор-мор этмоқчи!

  •  DiMaX
  •  3366
  •  15.02.2020

Lenovo компаниясининг ваъда қилишича, Xiaomi Mi 10 флагмани AnTuTu тахтида кўп узоқ ўтирмайди: компания Legion бренди остида ўта кучли ўйинбоп смартфон тайёрлаяпти.

Galaxy S20, S20+ ва S20 Ultra’ларнинг барча фарқларини биттада кўриб чиқамиз

  •  DiMaX
  •  4333
  •  14.02.2020

Samsung компаниясининг янги флагманлари ўз дизайни ва техник хусусиятларига кўра ўзаро ўхшаш бўлса-да, айрим фарқларга ҳам эга ва қуйида уларни кўриб чиқамиз.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш