Nokia 8.2 – қадрдон бренднинг илк 5G-смартфони: нархи ва хусусиятлари билан танишинг!

Android 10 тизимли ва 8/256 ГБ хотирали Nokia 8.2 смартфони буткул ромсиз экран, тўртталик бош камера, корпус ичидан чиқувчи 32 МПлик олд камерага эга.

S10'лар учун Android 10'нинг бета релизи ҳақида батафсил маълумот берилди, лекин прошивканинг келиши кечикмоқда

Бир неча кун олдин тарқалган хабарларга кўра, Samsung Android 10 асосидаги One UI 2.0'нинг бета талқинини Galaxy S10 линейкаси флагманларига кеча тақдим қилиши керак эди.

«Автономлик бўйича чемпион» – Redmi 8 тақдим этилди: видеоси, нархи ва жиҳатлари

Redmi 8 диагоналига 6,22 дюймлик, HD+ форматли экранига Gorilla Glass 5 ҳимоя шишаси ётқизилган. Дисплейнинг ўрта қисмидаги кемтикда 8 мегапикселлик селфи-камера мавжуд.

Android асосчиси Essential Phone 2’ни намойиш этди – бутунлай ўзгача смартфон! (+«жонли» видео)

Компаниянинг таъкидлашича, бу – мобил қурилмалар ҳақидаги тасаввурларимизни ўзгартириб юборувчи мутлақо янги турдаги телефондир. У смартфондан кўра кўпроқ телевизорни бошқарув пультига ўхшаб кетади.

Қачондан бошлаб ҳамма смартфонлар қадоқдан Android 10'да ишлайди?

2020 йил 31 январдан кейин ишлаб чиқарилувчи барча самртфонларга Android 10 ўрнатилиб сотувга чиқарилиши шарт.

Sony’нинг сахийлиги тутди: PS4 ўйинлари энди барча смартфонларда!

PS4 Remote Play иловаси фақат Sony смартфон ва планшетларида, шунингдек, iPhone’ларда ишлар эди. Энди дастур Android 5.0 ва ундан юқори талқинлардаги барча смартфонларга чиқариляпти.

РАСМАН: Huawei ва Honor смартфонлари ҳамда планшетларининг Android 10’гача янгиланиш жадвали

Компаниянинг расмий маълумотига кўра, шу муддатларда нақ 33 моделдаги Huawei ҳамда Honor брендли смартфонлар ва планшетлар Android 10 тизими асосидаги EMUI 10 прошивкасигача янгиланади.

Samsung энг ихчам ва арзон Galaxy A смартфонини тайёрлаяпти!

Янги телефон ихчамлигидан ташқари, Galaxy A10 ҳамда Galaxy A10s моделларидан ҳам арзон бўлади! Шунингдек, унинг 16 гигабайтлик ички хотирага эга эканлиги ҳам маълум.

Энди энг арзон смартфонларга ҳам Android 10 ўрнатса бўлади!

Оперативкаси 1,5 ГБдан кам бўлган смартфонларга аталган Android 10 (Go edition) талқинида иловалар 10 фоизга тезроқ ишга тушади. Шунингдек, тизимнинг умумий тезлиги ва ишончлилиги ҳам оширилган.

OnePlus 7T қадоқдан Android 10'да ишлайди

OnePlus 7T Android 10'нинг тўлиқ талқини қадоқдан ўрнатилган илк қурилма бўлади.

Энди Samsung Galaxy S10'да ҳам Note 10'нинг қатор функцияси бор!

Galaxy S10 оиласининг Европа бозори учун чиқарилган Exynos талқинларига етиб келган тизим янгиланиши билан ушбу смартфонларда Note 10 камерасининг бир қатор функциялари ва DeX for PC мавжуд бўлади.

Октябрдаги тақдимотдан олдин UI'да муаммо! (+видео)

Pixel смартфонлари фойдаланувчиларининг бир қанчаси ўз қурилмаларидаги аутентификация жараёнидан ўта олмаётгани, ҳар сафар блок экранни очиш учун PIN кодни киритганларида, дисплейда яна блок экрани очилиб қолаётгани ҳақида хабар бермоқда.

Бунақасини аввал кўрмагансиз: фантастик нархдаги Mi Mix Alpha 5G тақдим қилинди!

Шанхайда бўлиб ўтган пресс-конференцияда Xiaomi директори Лей Цзюнь компаниянинг навбатдаги флагмани Xiaomi Mi 9 Pro 5Gʻдан ташқари футуристик дизайнда яратилган Xiaomi Mi Mix Alpha’ни ҳам намойиш қилди. Смартфоннинг асосий ўзига хосликларидан бири

Xiaomi Mi 9 Pro 5G – дунёдаги энг арзон 5G-смартфонни қарши олинг!

Янги флагман ҳам Mi 9 дизайнида, аммо техник хусусиятларида фарқлар мавжуд. Аввало, у энг кучли Android-процессор – Snapdragon 855 Plus чипсети базасига қурилган.

Redmi Note 7 Pro ҳам Terashop.uz’га етиб келди! Xiaomi смартфонлари нархлари билан танишинг! (2019 йил 21 сентябрь)

Онлайн дўконимизда барча Xiaomi смартфонларига тегишли муддатли расмий кафолат берилади ва Ўзбекистон бўйлаб барча вилоятлар марказларига етказиб бериш бепул!

Samsung энди Huawei’ни масхара қилишга ўтди: нишонда – Mate 30 флагманлари!

Mate 30 ва Mate 30 Pro тақдимоти бўлаётган вақтда Samsung ўз мижозларига «Google иловалари, хизматлари ва янгиланишларидан роҳатланинг» матнли электрон мактуб йўллаган. Унда бошқа гаплар ҳам бўлган...

Redmi K20 Pro Premium тақдим этилди ва AnTuTu’да кучини ҳам кўрсатди!

Premium версияси «оддий» Redmi K20 Pro моделидан фарқлари унчалик ҳам кўп эмас. Асосий афзаллиги – унда Snapdragon 855 Plus процессори қўлланган ва AnTuTu тестида 20 фоиз устунликни таъминлаб берган.

Android 10’гача янгиланувчи Samsung смартфон ва планшетларининг тўлиқ рўйхати билан танишинг!

AndroidPure нашри эълон қилган маълумотда Android 10 талқинигача янгиланувчи барча Samsung планшетлари ва смартфонлари рўйхати келтирилган.

Xiaomi Mi 9 Pro аллақачон савдода, лекин у ҳафсалани пир қилди! (+илк «жонли» расм ва видеолари)

Биринчи «жонли» видеосида унинг симсиз усулда реверсив (тескари) қувватлаш функцияси амалда кўрсатилган – смартфон Appe AirPods қулоқчини ғилофини 10 ваттлик усулда симсиз қувватламоқда.

Samsung'ларга Android 10 қачон етиб келади?

Илгарилари, бундай релизлар борасида Samsung илғор эди, бироқ бу йил вазият (бироз) ўзгарган кўринади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш