Айланувчи камерали Galaxy A80 ва бошқа Samsung смартфонларининг Terashop.uz’даги нархлари (2019 йил 7 сентябрь)

Камеранинг инновацион ечими билан дунёда ягона бўлиб турган Galaxy A80 ҳам аллақачон Terashop.uz’га етиб келган! Шунингдек, Samsung’нинг бошқа смартфонларини ҳам онлайн усулда олишингиз мумкин.

IFA 2019: SanDisk тақдим этган 1 терабайтлик SD-карта ҳатто iPhone’дан ҳам қиммат!

SD-картанинг ўзи битта фотокамера баҳосида – АҚШнинг ўзида 499 доллар туради! Бу нархга яп-янги iPhone 6S ёки iPhone SE сотиб олиш мумкин, шундаям симсиз қулоқчинга етадиган пул ортиб қолади!

Redmi K20 Pro аллақачон Terashop.uz’да! Xiaomi смартфонларининг нархлари (2019 йил 6 сентябрь)

Terashop.uz’да барча Xiaomi смартфонларига тегишли муддатли расмий кафолат берилади ва Ўзбекистон бўйлаб барча вилоятлар марказларига етказиб бериш бепул!

Янги флагманлар тақдимоти олдидан айрим Xiaomi смартфонлари анча арзонлашди

Нақ 108 мегапикселлик камерали Xiaomi Mi Mix 4 ҳамда дунёдаги энг арзон 5G-смартфон – Xiaomi Mi 9S шу ойдаёқ намойиш этилади. Шунинг учун компания ҳозирги флагманлари нархларини туширмоқда.

IFA 2019: Дунёдаги энг қудратли ноутбук тақдим этилди, видеокартасининг ўзи 4000 доллар туради!

Энг бақувват ноутбукнинг тезкор хотираси 32 гигабайтгача бўлиб, доимий хотира сифатида 1 терабайтлик SSD-сақлагич ўрнатилган. Лекин бу моделда энг асосий қисм бу – видеокарта бўлади...

Xiaomi дунёдаги энг антиқа смартфонни сота бошлади – атиги 69 доллардан! (+«жонли» видео)

Бу – ўта ғалати, яъни энг чўзинчоқ (томонлари ўзаро 22,5:9 нисбатли) экранга, Unisoc SC9832E процессорига ҳамда 1/32 гигабайтлик тезкор/ички хотирага эга смартфондир.

Xiaomi ўта арзон, Samsung матрицали қайрилма ўйинбоп монитор тайёрлаяпти

Samsung монитор учун 34 дюймлик қайрилма матрицаларни хитойлик ҳамкорига катта чегирмалар билан тақдим этади, эвазига у Xiaomi’дан бошқа бир маҳсулот бўйича шартнома сўраяпти...

Кутилмаган хушхабар: Redmi Note 8 ҳатто Redmi Note 7’дан ҳам арзон сотилади!

Redmi Note 8 Pro ўзининг «аждод»идан нархда унча фарқ қилмайди (225 ва 252 доллар), аммо хусусиятлари анча юқори. Redmi Note 8 эса ҳатто Redmi Note 7 моделидан ҳам арзон!

HP ноутбукларининг Terashop.uz’даги нархлари (2019 йил 26 август)

Бир йиллик кафолатга эга ноутбуклар Тошкентда 12 иш соати, вилоятлар марказларига эса икки иш кунида етиб боради! Terashop.uz’да қулай тўлов шакллари (нақд пул, терминал ва электрон тўловлар) мавжуд.

Terashop.uz’да барча Samsung смартфонлари нархлари билан танишинг (2019 йил 20 август)

Жанубий кореялик компания турли тоифадаги смартфонларни ишлаб чиқаришда дунёда етакчи техногигантлар қаторида бўлиб келган. Шу тенденция аллақачон Ўзбекистон бозорига, хусусан, Terashop.uz’га ҳам етиб келган! Интернет-дўконимизда ҳам, энг кўп талабга эга

Terashop.uz’га CC9 ҳамда Mi A3 етиб келди, Xiaomi смартфонлари нархлари билан танишинг! (2019 йил 9 август)

Xiaomi смартфонлари бутун бунёда бўлгани каби Ўзбекистонда, шу жумладан Terashop.uz интернет-дўконимизда ҳам энг харидоргирларидан ҳисобланади. Компаниянинг энг янги Mi A3 ҳамда CC9 қурилмалари ҳам аллақачон онлайн дўконимизда аллақачон савдога қўйилган.

Terashop.uz’да барча Samsung смартфонлари арзонлашди, айланувчи камерали A80 келди (2019 йил 8 август)

Жанубий кореялик компания ўрта нарх тоифасидаги Galaxy A смартфонларини тақдимотларидан икки ой ўтиб арзонлаштира бошлаганди. Шу тенденция аллақачон Ўзбекистон бозорига, хусусан, Terashop.uz’га ҳам етиб келган!

HongMeng тизимли Huawei смартфони аллақачон тайёр, нархигача маълум!

Компания 9 август куни Дунгуань шаҳрида дастурчилар учун ўтказаётган анжуманда HongMeng операцион тизими ҳам, ўшанда янги тизимли смартфон ҳам жамоатчиликка кўрсатилади.

Трамп барибир Хитой товарларига бож соляпти, аммо бундан Apple жабр кўради

Bank of America Merrill Lynch инвестицион банки таҳлилчиларига кўра, ушбу бож натижасида айфонлар 10 фоизга қимматлашади. Охир-оқибатда уларга бўлган талаб ҳам 20 фоизга қисқариши прогноз қилинмоқда.

Terashop.uz’да Xiaomi смартфонлари нархлари яна пасайтирилди! (2019 йил 1 август)

Terashop.uz’да барча Xiaomi смартфонлари арзонлашди, уларга тегишли муддатли расмий кафолат берилади ва Ўзбекистон бўйлаб барча вилоятлар марказларига етказиб бериш бепул!

PlayStation 4 савдоси 100 миллиондан ошиб, ҳали тақдим этилмаган PlayStation 5 ҳам сотувга чиқди!

Sony компанияси куни кеча эълон қилган ҳисоботга кўра, жорий йилнинг иккинчи чорагида у 3,2 миллион донадан ошиқ PlayStation 4 ўйин приставкаларини сотган.

Xiaomi кутилмаганда ҳамёнбоп смартфонини яна 30 долларга арзонлаштирди!

Мазкур оммабоп смартфон Snapdragon 675 процессори базасига қурилган бўлиб, 4000 мА/соатлик аккумулятор, асосий датчиги 48 мегапикселлик қўш камера билан жиҳозланган.

Энг кучли процессорга эга 5G-смартфон ярим нархида чиқяпти!

Ўз тоифасининг энг арзон вакили бўлса-да, унга энг илғор Snapdragon 855 Plus процессоридан ташқари 8 гигабайтлик тезкор ва 128 гигабайтлик ички хотира ҳам ўрнатилади.

Redmi энди 4K-телевизорлар ҳам тақдим этади, нархлари кулгили!

Айни дамда камида иккита русумда – L70M5-RA ҳамда L40M5-FA модел рақамлари остида Redmi TV тайёрланмоқда. Номидаги рақамларига қараганда, улар тегишлича 70 ва 40 дюймлик экранларга эга.

Кучайтирилган ҳамёнбоп – Galaxy A10s кейинги ҳафтада чиқади, нархи аллақачон маълум!

Galaxy A10’дан фарқ қилиб, Galaxy A10s бармоқ изи ва қўш камера билан таъминланган. Шунингдек, уникидан кучлироқ MediaTek Helio P22 процессори ҳамда янада бақувват – 4000 мА/соатлик аккумуляторга эга.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш