Huawei Mate 20 иккита кўрсаткичда рекорд ўрнатди!

Гарчи бошқа смартфонсозлар ўз флагманлари ҳам Huawei Mate 20 билан тенглашишини айтсалар-да, аслида вазият бошқачароқ...

Meizu 16 флагмани ва бу бренднинг бошқа смартфонларини Terashop.uz’дан олинг (2018 йил 16 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади!

Буюртма Тошкент шаҳри бўйича 12 иш соати, вилоятларга эса икки иш кунида етиб боради! Terashop.uz’да қулай тўлов шакллари (нақд пул, терминал ва Payme тизими орқали электрон тўловлар) жорий этилган.

Xiaomi’нинг кейинги слайдери – Mi Mix 3S ҳақидаги илк маълумотлар билан танишамиз!

Mi Mix 3S флагмани ҳали тақдим этилмаган Snapdragon 8150 чипига ва уч модулли камерага эга. Унинг тезкор хотираси 4, 6 ёки 8 гигабайтлик, доимий хотираси эса 128 ёки 256 гигабайтлик қилиб чиқарилади.

Meizu Note 8 Plus – тўрт модулли камерага эга иккинчи смартфон!

Айни дамда бунақа камерофон ягона – Samsung Galaxy A9 ҳисобланади. Meizu Note 8 Plus фаблетида бўлса асосий камера оптик датчиклари Huawei P20 туркуми флагманларидаги каби жойлашган.

Xiaomi яна иккита ҳамёнбоп смартфонига барқарор глобал MIUI 10 прошивкасини тарқатмоқда

Уларда янги дастурий таъминотнинг асосий афзалликлари татбиқ этилган. Жумладан, бу смартфонлар эгалари Android Pie дизайнида янгиланган интерфейс ҳамда «сунъий онг» имкониятларидан фойдалана оладилар.

Дубай, 5 декабрь: Nokia бирйўла учта смартфон тақдим этади!

Ушбу маросимда Nokia 8.1, Nokia 7.1 Plus ҳамда Nokia 2.1 Plus моделлари кўрсатилиши кутилмоқда.

Sharp Aquos R2 Compact – экрани иккита «кемтик»ли илк смартфон! (+видео)

Ихчам флагман 5.2 дюймлик IGZO-дисплей билан жиҳозланган бўлиб, у худди iPhone XR сингари 120 Гц частотага эга. Юқоридаги «кемтик» олд камера учун, пасткиси эса – бармоқ изи сканери учун «ўйилган».

285 долларлик Xiaomi Mi Note 4 намойишига ҳам оз вақт қолди!

Snapdragon 710 чипли ва 6 ГБ “оперативка”ли Mi Note 4 доимий хотираси 64 ёки 128 ГБлик. 12 + 8 МПлик асосий ва 20 МПлик селфи-камераси билан у ёшларга жуда маъқул келади.

Meizu 16s ҳам Galaxy S10 ва Mi 9 даражасида кучли бўляпти!

Ушбу компания барчани лол қолдиришга янада қаттиқроқ бел боғлаган кўринади: у навбатдаги флагманига ҳали расман тақдим этилмаган, энг илғор Qualcomm Snapdragon 8150 процессорини ўрнатяпти.

Snapdragon 8150 флагман процессори AnTuTu’да мутлақ рекорд ўрнатди!

Бу процессор самарадорлиги Geekbench ҳамда AnTuTu бенчмаркларида синаб кўрилди ва кутилганидан ҳам ортиқ натижа кўрсатди. У аввалги рекордсмен – Huawei Kirin 980 чипини тор-мор қилди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш