Apple Arcade – эксклюзив ўйинларга эга янги сервисни қарши олинг! (+видеолар)

Қиммат ўйинларни энди сотиб олмасдан, Apple Arcade’да нисбатан кам тўлов эвазига ўйнаш имкони мавжуд бўлади.

Онлайн ОАВ ва нуфузли журналлар бўйича янгиланган сервис – Apple News+ тақдим этилди (+видео)

«Янгиликлар учун Netflix» дея таърифланаётган Apple News+ обуначилари нисбатан кичик ҳажмдаги абонент тўлови эвазига энг йирик журналлар ҳамда онлайн нашрларнинг хабар ва мақолаларини олиб туришади.

Битта қувватда минг километр юрувчи водородмобил яратилди!

Глобал экологик самарадорлик нуқтаи назаридан, бундай электромобиллар анъанавий аккумулятор батареяларига эга электромобиллардан яхшироқ ҳисобланади.

Tesla Model 3 ҳимоясини бузган хакерларга электромобиль ҳадя этилди!

Чжу ва Кэм автомобилнинг браузери ҳимоясидаги «туйнук»ни топишди ва ундан фойдаланиб, бир неча дақиқа ичидаёқ мультимедиа тизими устидан тўлиқ назоратни қўлга олишди.

«Жонли» фото: Galaxy A90 смартфони Samsung’нинг энг ромсиз дисплейига эга!

Аввалроқ мазкур компаниянинг Индонезиядаги расмий сайтида шунақа, «тирқиш» ва «кемтик»ларсиз дисплей – Notchless Infinity Screen афзалликлари ҳақида маълумот чиққан эди.

Барча тизимлардаги Telegram дастурлари янгиланди! Улардаги янги имкониятлар билан танишинг!

Telegram мессенжерининг Android ҳамда iOS клиентлари 5.5-версияда, macOS иловаси 5.0 талқинида, Telegram Desktop эса 1.6.2-версияда тақдим этилди. Уларнинг барчасида махфийлик янада кучайтирилган.

Telegram’да ақидапарастлик ғояларини тарқатган новвойга ҳукм ўқилиб, телефони ҳам мусодара этилди

У ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, жиҳодга, шаҳидликка даъват этувчи маърузасини ўз телефони хотирасига юклаб олади, кейин эса бошқаларга тарқатади...

Xiaomi барча Android-смартфонлар учун қулай ва бепул Mint Launcher’ни намойиш қилди

Mint Launcher ҳажми 10 МБга яқин, уни Android 5.0 ва ундан кейинги талқинларда ишловчи смартфонларга ўрнатиш мумкин. «Ялпиз таъмли» лаунчер «юқори тезликда ишлаши ва хавфсизлиги» билан ажралиб туради.

Ҳали тақдим этилмаган Huawei P30 Pro’ни қадоғидан олиб томоша қиламиз! («жонли» видео ва суратлар)

Slashleaks ресурси Huawei P30 Pro камерофонининг янги «жонли» расмларини эълон қилди – уларда флагманнинг қадоғидаги муҳим маълумотлар ҳам акс этган.

Galaxy A60 ҳамда Galaxy A70 хусусиятлари ва «жонли» суратларини TENAA фош этди!

Иккаласи ҳам учталик бош камерага эга, аммо селфи-камералари турлича жойлашган. «Кичкина» моделнинг орқа қопқоғида бармоқ изи сканери кўзга ташланади, «катта»сида эса у экранга интеграцияланган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш