Xiaomi яна иккита смартфони камерасини Mi Mix 3 даражасигача кучайтиряпти!

Профессионал DxO Mark сервисида Mi Mix 3 камераси Samsung Galaxy Note 9 ҳамда HTC U12+ билан бир қаторда 109 очко олган. Xiaomi яна иккита смартфонининг камерасини шу даражага оширмоқда.

Samsung Galaxy S10 камералари расман намойиш этилди – улар 48 ва 32 мегапикселли!

Ишлаб чиқарувчининг сўзларига кўра, пикселларнинг кичик ўлчамига қарамасдан, Isocell Plus технологияси туфайли камералар сифати яхши бўлиши таъминланган.

Икки дисплейли қурилма: Microsoft’нинг махфий смартфони ошкор бўлди

Тармоқларда 2015 йилда Microsoft ҳақиқатан ҳам ўзининг икки дисплейли, замонавий букланадиган мартфонларга ўхшаш қурилмасини яратганидан гувоҳлик берувчи далил пайдо бўлди.

Samsung инқилобий Galaxy X буклама смартфони учун Infinity-V Display савдо белгисини рўйхатдан ўтказди!

Galaxy X смартфони ёйилганида тўлақонли планшет вазифасини бажара олади. Мазкур янгича гаджет Samsung Electronics ўз фаолиятини олиб бораётган барча мамлакатлар бозорларига чиқарилади.

Россияда энг зўр смартфонлар маълум бўлди

«Роскачество» уз юзга яқин смартфонларни 229 хил тавсиф бўйича тестдан ўтказди. Жумладан, суратга олиш сифати, тутиш қулайлиги, хавфсизлиги, мультимедиа-имкониятлари ва бошқалар.

Red Hydrogen One: илк «голографикли» смартфон

Red компанияси ўзининг дастлабки Hydrogen One смартфонини 2 ноябрда сотувга чиқариши ҳақда эълон қилди. Қурилма АҚШда AT&T оператори томонидан 1295 доллардан сотилади

Terashop.uz’да арзонлашган Xiaomi смартфонлари нархлари (2018 йил 30 октябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

2018 йилнинг апрелидан буён бенчмаркларда биринчи ўринни қўлан бермай келаётган Xiaomi Black Shark геймерофони ҳамда «Тезкорлик устаси» – Pocophone F1 ҳамёнбоп флагмани ҳам Terashop.uz’да бор!

Бунақаси бўлмаган: Samsung бутун бошли iPad нархида янги microSD-карта чиқарди!

Сувдан тўлиқ ҳимояланган, нақ ўн йиллик расмий кафолатли Samsung Evo Plus картасига 24 соатлик 4K-видео, юқори сифатли 150 мингдан ошиқ фотосурат ёки 77 мингдан ортиқ қўшиқ бемалол сиғади!

iPhone XR савдоси Россия бозорида рекорд ўрнатмоқда

Ўтган жума куни Россияда арзон iPhone XR флагманининг сотувига старт берилганди. Душанбага келиб эса, бир нечта компания ўтган дам олиш куни янги қурилманинг савдоси қандай бўлгани ҳақида ҳисоботини эълон қилишди

Ниҳоят, OnePlus 6T намойиш этилди: дактилоскопли экран, яхшиланган камера ва сиғимдор аккумулятор!

Snapdragon 845 процессорли OnePlus 6T тезкор хотираси 6 ёки 8, доимий хотираси эса 128 ва 256 ГБлик вариантларда таклиф этилади. Унга Android 9.0 Pie талқини базасидаги OxygenOS прошивкаси ўрнатилган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш