Huawei P20 – дунёдаги энг қудратли фантастик смартфон бўлади

Бу флагманга «сунъий онг» тизимига эга Kirin 970 процессоридан ҳам 20–25 фоизга кучлироқ, ҳали расман тақдим этилмаган Kirin 975 чипсети ўрнатилади.

Xiaomi смартфонларига янги MIUI 9 чиқди, ўзгаришлар билан танишинг!

Xiaomi смартфонлари эгалари шу яқин кунлар ичида ўз қурилмасини MIUI 9 (8.1.4) прошивкасигача янгилашлари мумкин. Тўлақонли халқаро прошивка эса январнинг сўнгигача тақдим этилиши кутилмоқда.

Xiaomi’нинг энг яхши анъаналари Mi 7’да ҳам давом этади

Лэй Цзюнь куни кеча Xiaomi’нинг 2018 йилги стратегияси ҳақида қисқача баёнот берган: нафақат илғор аппарат таъминоти, балки ҳамёнбоп нархи билан ҳам лол қолдирувчи навбатдаги қурилма Mi 7 бўлади.

HomTom HT16 – атиги 47 долларлик қулай смартфонга буюртма беринг!

HomTom HT16 смартфони ,3 ГГц такт частотасида ишловчи тўрт ядроли Mediatek MT6580 процессори базасида ишлайди, унга Mali-400 MP2 видеоадаптери кўмакка келади. 5 дюймлик HD-дисплейи 1280x720 пикселли.

2018 йил бошида энг оммалашган 10 смартфон

GSMArena ресурси жорий йилнинг энг бошида оммабоп бўлган смартфон моделларининг топ-ўнталигини тақдим этди. Уларнинг аксарияти Ўзбекистон смартфон бозорларида ҳам сотилмоқда.

Sony’нинг ҳали тақдим этилмаган учта смартфонини томоша қилинг!

Таниқли инсайдер Эван Бласс мазкур компаниянинг биратўла учта моделда смартфон тайёрлаётганини айтиб, уларнинг айрим хусусиятлари ва суратларини ҳам тақдим этган.

Redmi Note 5 илк «жонли» суратда: металл корпус ва қўш камерали!

Бу модел 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 632 процессори, 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий хотира билан жиҳозланади, симсиз алоқанинг Wi-Fi 802.11ac ҳамда Bluetooth 4.2 LE интерфейсларини қўллаб-қувватлайди.

Huawei’нинг навбатдаги флагмани уч хил талқинда чиқади ва у P11 эмас экан!

Huawei ўзининг янги флагманини P11 эмас, балки P20 деб номлаяпти ва уни учта версияда тақдим этади: оддий P20, дисплейи каттароқ бўлган P20 Plus ҳамда энг илғор P20 Pro моделлари.

Samsung Galaxy S9+ кутилмаганда 106 доллардан савдога чиқди! (+видео)

Видеода ҳар томонидан кўрсатилган қўшалоқ камерали смартфон Galaxy S9+ флагманига айнан ўхшаш бўлса-да, гаджетнинг ички – техник таъминотидан ҳеч кимнинг хабари йўқ.

Энг тез ривожланаётган смартфон бренди маълум бўлди

Шу билан бирга, смартфон етказиб бериш кўрсаткичларининг ўсиши бўйича бу бренд яққол пешқадамлик қилмоқда.

6 январда тақдим этиладиган Nokia 6 (2018) смартфони Geekbench’да «қўлга тушди»

Geekbench сайтидан олинган маълумотларга кўра, бу девайс Android 8 (Oreo) операцион тизим талқини бошқаруви остида ишлайди. Стандарт модификацияда унинг тезкор хотираси 4 гигабайт ҳажмга эга.

Google ва Micromax атиги 31 долларлик смартфон чиқаряпти!

Смартфоннинг тезкор хотираси 512 мегабайт ёки 1 гигабайт, ички хотираси эса 8 гигабайт ҳажмга эга, процессори эса MediaTek ёки Qualcomm’нинг нисбатан эски, арзон ишланмаларидан бири бўлади.

Xiaomi Mi 7 ва Mi 7 Plus: расмий нархи, суратлари ва хусусиятлари

Смартфонлар Quick Charge 4.0 тезкор қувватлаш технологияси эвазига бир соатга етмасдан қувват олади. Шунингдек, Qi стандарти бўйича тўлақонли симсиз қувватлаш технологиясини ҳам қўллаб-қувватлайди.

Samsung расман тан олди: Galaxy Note 8’да жиддий муаммо бор! (+видео)

Жанубий кореялик техногигант бу муаммонинг қанчалик кенг тарқалганини ошкор этмаяпти, аммо ҳозиргача бир неча юзлаб (!) фойдаланувчиларда шу ҳолат учрагани маълум.

Xiaomi ромсиз смартфонлари iPhone X’даги «фишка»ни ўзлаштирмоқда

Компания ромсиз смартфонлари учун ишлаб чиқилган MIUI 9 операцион тизимининг сўнгги бета-талқинида экранни силаш билан боғлиқ учта ишора муайян функцияларни бажаради.

Android 9.0 P тизимли Google Pixel 3 флагманини томоша қиламиз!

iPhone X экрани тепа қисми «ўйиқ»ли бўлса, Pixel 3 дисплейи ҳам юқори, ҳам пастдан «кемтик»ли. Уларда кучли стереодинамиклар, юқоридагисида юз сканерина эга олд камера ва бошқа датчиклар жойлашади.

Huawei P11 ҳатто iPhone X эгаларининг ҳам ҳавасини келтиради!

Weibo тармоғида ҳали тақдим этилмаган Huawei P11 флагмани суратлари тарқалди. Уларни мобил қурилмалар учун аксессуарлар ишлаб чиқарувчи битта компания эълон қилган.

Samsung, Apple, Xiaomi ва Huawei ҳар бир смартфондан қанча соф даромад кўради?

Тадқиқот натижалари ҳайратланарли, аммо ушбу маълумотни эълон қилган таҳлилчиларнинг таъкидлашларича, бу рақамлар мутлақо тўғри ва аниқ!

ZTE 10/256 ГБ хотирали фантастик смартфон тайёрламоқда! (+видео)

4500 мА/соат сиғимга эга бўлган аккумуляторини

ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: ҳашамдор Galaxy X8 (2018) смартфони тўлақонли юз сканери билан дунёни лол қолдиради!

Келаси йили Samsung компанияси iPhone X’даги кўпгина жиҳатларни ўзида жамлаган ва ҳатто ундан ҳам илгарилаб кетган Galaxy X8 (2018) смартфонини тақдим этиши мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш