Иккита саргузашт ўйинни 18 майгача бепул ўйнашингиз мумкин!

Steam сервиси ҳам дам олиш кунларида иккита – Conan Exiles ҳамда Fallout 76 ўйинларини геймерларга вақтинча бепул тақдим этяпти. Шундан кейин ҳам 25 май санасигача уларга чегирмалар мавжуд.

Google Play’дан нақ 16 та ўйинни бепул олишга улгуринг! (тайёр ҳаволалар)

Иккита ўйиннинг бепул берилиши бугун, учинчисиники эса эртага тугайди. Қолганларининг ҳам бепуллик муддати чекланган, шу боисдан тезроқ юклаб олишга шошилинг ва бу хабарни дўстларингизга ҳам улашинг!

GTA 5 фанатлари, даврингиз келди – уни буткул бепул олиб қўйинг! (+видео)

Таъкидлаб ўтиш керакки, Metacritic агрегаторига кўра охирги ўн йилликнинг энг яхши ўйинларининг иккита рейтингга ҳам Grand Theft Auto 5 кирган.

5G-модемли «чўнтакбоп» ўйин ноутбуки чиқди! (+видеолар)

Бу лаптопда ўйинларнинг «силлиқ» ўйналишига масофадаги серверларнинг аппаратлари жавобгар, OneGX 1 эса улар билан тезкор боғланишни таъминлаб турувчи 5G-модем билан жиҳозланган.

90 ёшли геймер онахон Гиннесснинг рекордлар китобига кирди! (+видео)

Хамако Мори нафақат сайёрамиздаги энг кекса геймер, балки шу билан бирга энг ёши катта видеоблогер ҳам ҳисобланади. Онахон ўз ўйинларини эълон қилиш учун YouTube сервисида ўзига канал ҳам очиб олган.

Бу антиқа ўйинни 14 майгача олиб қўйсангиз, кейин бепул ўйнайверасиз! (+видео)

Epic Games студияси энди ўта оригинал бўлган Death Coming ўйинини бепул тарқатишга қарор қилди. Геймерлар унда нақ чалғи кўтарган кампир – Ажал ёрдамчисини бошқаришлари керак бўлади!

Rebellion ёвуз даҳо ҳақидаги ўйинни текинга тарқатяпти! (+видео)

Ёвуз даҳо ҳақидаги Evil Genius ўйини 2004 йили тақдим этилган бўлса-да, у ҳозиргача оммабоп. Rebellion компанияси унинг Steam-версиясини бепул беришга қарор қилди.

Amazon бепул шутер ўйин чиқаряпти: хусусиятлари, тақдимот куни ва видеоси

Crucible ўйинчиларига ўнта бетакрор персонаж таклиф этилади, лекин жанг олдидан улар учун қуроллар ва қобилиятларни геймернинг ўзи танлай олади. Бу эса жараёнга тасодиф эффектини қўшади.

Барча смартфонлар учун Forza Street чиқди, лекин Samsung’чиларга алоҳида имтиёзлар бор! (+видео)

5 июнгача рўйхатдан ўтган барча иштирокчиларга бонус сифатида пойга симулятори ичида 2017 Ford GT автомобили берилади. Samsung смартфон ва планшетлари эгаларига берилган имтиёзлар эса ҳавасга лойиқ!

Ubisoft’дан учта саргузашт ўйинни 5 майгача бепул олиб қўйишга улгуринг! (+видеолар)

Ушбу учала ўйин ҳам 5 майдан кейин яна пулли бўлиб қолади, шунгача олиб улгуришингиз керак. Бирга ўйнайдиган дўстларингиз, ўйинларга қизиқувчи яқинларингизга ҳам бу хабарни етказиб қўйганингиз маъқул.

Энг кутилаётган ўйин – Assassin’s Creed: Valhalla’нинг илк расмий трейлерини томоша қилинг!

Мазкур экшен ўйин устида нақ 14 та студия ишламоқда, бу эса Ubisoft учун рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Таққослаш учун, Assassin's Creed: Odyssey ўйинини «атиги» еттита студия биргаликда тайёрлаган.

PlayStation 5 тақдимотининг аниқ куни ҳам маълум – энди кўп кутмаймиз!

Games Beat журналисти Жеффри Грабб ёзишича, геймерлар учун ҳаяжонли онлар яқин қолган. Niko Partners катта таҳлилчиси Даниэль Аҳмад ҳам консолнинг июнь ойи ярмига етмасдан тақдим этилишини айтган.

Epic Games иккита – хоррор ва экшен ўйинни 7 майгача текин тарқатяпти (+видео)

Даниэль эски қасрда уйғониб, ҳеч нимани хотирлай олмайди. Ёнидаги номада эса унинг қаср ертўласига тушиб, кимнидир ўлдириши кераклиги ёзилган. Бироқ уни аллақандай Шарпа ҳам таъқиб этиб юради...

Hitman’нинг биринчи мавсумини бепул ва бутунлай олиб қўйишга шошилинг! (+видео)

IO Interactive бу акцияни расман эълон қилмаган ҳам, унинг қанча муддат давом этишиям номаълум. Яъни, ўйинни олиб қўйишга шошилмасангиз бўлмайди.

XXI асрнинг энг зўр ўйинларидан бирини 5 майгача олиб, бир умр бепул ўйнаш мумкин! (+видео)

The Guardian нашри тузган XXI асрнинг энг зўр элликта ўйини рейтингига кирган ўйинни истаганча бепул ўйнаш учун олиб қўйишга шошилинг ва дўстларингизни ҳам бундан хабардор қилинг!

Бу стратегик саргузашт ўйинни 1 майгача олсангиз, бир умр бепул ўйнайсиз! (+видео)

Total War: Shogun 2 ўйинини олиш учун тегишли ҳавола орқали унинг Steam’даги саҳифасига ўтасиз. Фақат 1 майгача улгуришингиз керак – шундан сўнг у яна пулли бўлиб қолади.

30 апрелгача For the King ўйинини бепул олиб улгуринг! (+видео)

For the King’да якка ҳолда ва онлайн тарзда биргаликда ўйнаш мумкин. IronOak Games уни бепул қўшимчалар: ер ости маконларини, саргузаштларни ва турли режимлар билан таъминлаб боради.

Машҳур ва бепул мобил ўйин бўйича соврин жамғармаси миллион долларлик турнирга марҳамат!

2018 йили энг яхши тармоқ ўйини, деб топилган бу маҳсулотнинг бепул мобил версияси бултур чиққан. Дастлабки бир ҳафта ичидаёқ у миллион мартадан ошиқ юклаб олинган ва рекорд ўрнатган.

iQOO Neo 3 чиқди: энг кучли процессорли энг арзон 5G-флагман!

Snapdragon 865 ҳозир энг зўр Android-процессор бўлиб, унга асосланган энг арзон смартфон Redmi K30 Pro флагмани эди. Vivo эса ундан ҳам арзон ва зўр, экрани 144 герцлик геймерофон чиқарди!

Энг оммабоп ўйин Google Play’га ҳам чиқди – энди бемалол олиб ўйнанг! (+видео)

2018 йилги ушбу ўйинини Epic Games шу пайтгача Google Play расмий иловалар каталогига жойламасдан келаётган эди. Сабаби – ишлаб чиқувчи бунда Google’га 30 фоизлик комиссия ҳақи тўлаши керак...

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш