Ҳамёнбоп Galaxy M30 тақдим этилди: учталик камера, 5000 мА/соатлик батарея!

Galaxy M30 замонавий USB-C порти, NFC модули, бармоқ изи сканери, қулоқчин тирқиши ва Bluetooth 5.0 интерфейси билан жиҳозланган. Galaxy M30 Селфи-камераси 16 мегапикселлик, бош камера эса уч модулли.

Redmi Note 7 чиндан ҳам «ёнғоқчақар»ми? JerryRigEverything «жонли» видеотестини томоша қиламиз!

Ҳамёнборлигидан ташқари мустаҳкамлиги билан ҳам кўпроқ эътиборга сазовор бўлаётган Redmi Note 7 модели, ниҳоят, «смартфонларни қийновчи» энг машҳур видеоблогерлардан бири – Зак Нельсон қўлига тушди...

«Жонли» видео: битта Mate X нархига учта буклама 5G-смартфон – Energizer Power Max P8100S олиш мумкин!

Android 9.0 Pie тизимли бу 5G-смартфон Snapdragon 855 чипи, 8/256 ГБ хотира, 48+12 МПлик бош ва 24 МПлик олд камерага эга. Аккумулятори эса буклама гаджетлар учун рекорд даражада – 10 000 мА/соатлик!

Apple мукофотига сазовор ғолиблар – «iPhone’да суратга олинган» энг зўр расмлар эълон қилинди!

#ShotOniPhone ҳэштегли мазкур суратлар Apple баннерларида ва бошқа турдаги реклама материалларида қўлланади. Бунинг эвазига муаллифлари ҳақ олишади, аммо гонорар миқдори маълум қилинмаяпти.

Xiaomi OnePlus A6000 – ғалати смартфон: бу хитойликлар ҳамкорлигими ёки Geekbench хатоси?

Qualcomm Snapdragon 845 процессорли Xiaomi OnePlus A6000 тезкор хотираси ҳажми 6 гигабайтга тенг, у энг сўнгги – Android 9.0 Pie операцион тизим талқини билан таъминланган.

Samsung’нинг бўлғуси бестселлери – Galaxy M30 савдога чиқиш санаси, «бели бақувват» Galaxy A50’нинг эса нархи маълум бўлди!

Galaxy M30 модели 5 март санасидан, дастлаб Ҳиндистон, кейин эса бошқа мамлакатлар бозорларига тақдим этишади. Инсайдерлар унинг ва Galaxy A50 моделининг ҳам нархини маълум қилишган.

Ҳам айфон, ҳам айпад бўла олувчи iPhone X Fold буклама смартфони суратларда!

iPhone X Fold иккита экранга эга: ичкаридаги қайишқоқ дисплей 2:3, ташқиси эса 1:3 нисбатли. Уни ярим буклаган ҳолда ҳам қўллаш мумкин – бунда клавиатурали экранга эга митти «ноутбук» юзага келади.

Oppo ҳам ўз буклама смартфонини кўрсатди!

Oppo ҳам Samsung ва Huawei’дан қолишмаслигини кўрсатиб қўймоқчи, шекилли. Кеча унинг вице-президенти Брайан Шен ўз компанияси ишлаб чиққан буклама смартфон прототипини намойиш этди.

Nubia Alpha тақдим этилди – билакка тақилувчи соат-смартфон (+видео)

Ушбу билагузук-смартфонни овозли буйруқлар орқали, multi-touch технологиясига кўра экрандаги ва ҳатто экранга тегинмай туриб ҳаводаги қўл ишоралари ёрдамида ҳам бошқариш мумкин!

Xiaomi’нинг бўлажак хит модели – Redmi Note 7 Pro икки вариантда чиқади, уларни сифатли суратларда кўрамиз!

28 февраль куни Xiaomi иккита Redmi смартфони тақдим қилади ва улар камерасига кўра ўзаро фарқланади: биттаси 48 мегапикселлик камерага, иккинчиси эса «сунъий онг»ли камерага эга.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш