Энг қиммат Apple Watch ҳам уддалай олмаган ишга қодир Haier Asu смарт-соати тақдим этилди

Бу гаджет 4G LTE тармоғида ишлайди, 1,2 ГГц процессор ва 1 ГБ тезкор хотирага, GPS, LTE 4G, гироскоп, юрак уриши сканери каби датчикларга эга, корпуси IP65 стандарти бўйича чанг ва намдан ҳимояланган.

Xiaomi 30 долларлик инновацион гаджет тақдим этди

Бу девайсдаги бармоқ изи датчигини электрон почтага ҳамда ҳар хил веб-сайтларга киришда, шунингдек, онлайн банкинг тизимини қўллашда қўллаш мумкин.

DxOMark’да янги рекорд: Galaxy S9+ камераси iPhone X ва Pixel 2’ни «ўтирғизиб қўйди»!

Фотосурат олишда Galaxy S9+ нақ 104 балл олган – бу мутлақ рекорд ҳисобланади. Видео йўналишида у 91 балл тўплаган бўлса-да, бу ҳам шу пайтгача чиқарилган смартфонлар орасида энг яхши натижадир.

«Қайта туғилган» Motorola RAZR V3 буклама экранли бўлади!

Lenovo классик «раскладушка» телефонлар каби ўртасидан букиладиган, буклама экранли смартфон устида ишламоқда. Компания уни RAZR бренди остида тақдим этишини кутиш мумкин.

MWC 2018’да рекорд: энг ромсиз смартфонни ким ясаган? (+видео)

Олд панелни деярли тўлиқ қоплаган, «ўйиқ»ли, FHD+ форматидаги экранида бармоқ изи сканерига, яна юз сканери ва 5500 мА/соатлик батареяга эга бу смартфонга Android 8.1 Oreo ўрнатилган.

Стив Возняк ўз биткоинларини сотган эмас, ўғирлатган экан!

Стивнинг барча биткоинларини харид қилган фирибгар кредит картаси орқали тўлаган. Кейин эса негадир тўловни бекор қилиб, ўз маблағини қайтариб олган, лекин криптовалютани ҳам ўзида қолдирган.

Vivo тағин олдинда: олд камераси юқоридан чиқувчи, сканер ва динамиги ромсиз экранга жойланган илк смартфон! (+видео ва фотолар)

Vivo APEX 2.8 ГГц такт частотали, 8 ядроли Snapdragon 845 процессорига, 10/512 ГБ хотирага эга. Унинг 6 дюймли, 2160х1080 пикселли ромсиз экранига динамик ва дактилоскопик сканер интеграция қилинган.

ОАВ: Galaxy S9 бировларнинг СМСларни ўқийди, ўртасидан букилади ва Wi-Fi орқали қувватланади (+видео)

Samsung эълон қилган, рус тилидаги видеолавҳага кўра, оммавий ахборот воситалари Galaxy S9 ҳақида «ҳаддан зиёд кўпиртириб» гап тарқатаётган эмиш. Лекин аслида унинг ўзи миш-мишларни ошириб юборган.

Янги iPhone’ларнинг ён томонида ҳам сенсор экран бўлади!

iPhone корпусининг ён қиррасида жойлашадиган бу экран турли функцияларни фаоллаштириш учун виртуал тугмачалар жойлашади. Шунингдек, бармоқ изи сканери ҳам шу ҳудудда жойлаштирилиши айтилмоқда.

ВИДЕО: Porsche автомобили рулида – Mate 10 Pro смартфони!

«Ҳайдовчи» Mate 10 Pro ўз камераси орқали йўлни «кўриб», машинага тегишли буйруқлар бериб, рулни бошқариб борди. Автомобилнинг йўлига эса тирик итни қўйиб қўйишди...

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш