Ўзбекистонда илк бор жисмоний шахсларга микрокредитлар бериш бўйича онлайн хизмат ишга туширилади

Яқин келажакда, MyCredit билан 24 соат мобайнида 5 кундан 30 кунгача қўшимча ҳужжатларни тўпламасдан ва банкка ташриф буюрмасдан микрокредит олиш имкони пайдо бўлади.

Ucell ҳар хил бонусларга тўла «Янги ижобий» тариф режасини жорий этди!

Бу тариф режасида ўз ҳисобини тегишлича миқдорга тўлдирган абонент тармоқ ичида 800 дақиқадан ташқари, TAS-IX учун 800, Telegram учун 800 мегабайт ҳам олади!

UMS «Мобил ТВ» хизматини янада қулайлаштирди!

Энди бу хизмат бўйича нафақат обуна муддатини (1, 7 ёки 30 кун), балки хизмат турини («Online TV», Player.uz ёки Allmovies.uz) ҳам танлаш мумкин!

Ucell акцияси: ҳисобни QIWI орқали тўлдириб, 100 фоизлик бонус олинг!

Энди махсус акция доирасида Ucell абонентлари ҳисобларини QIWI тўлов тизими орқали тўлдириб, худди шу тўловнинг 100 фоизи миқдорида бонус олишлари мумкин.

31 мартдан Ucell’нинг «Янада кўп ижобийлик» акцияси доимий бўлди

«Ижобий» тариф режасидаги абонент ҳар гал ўз ҳисобини тўлдиришда тармоқ ичида 200 дақиқа + Ўзбекистон бўйича 100 SMS олиши мумкин.

UMS сайёҳлар учун тариф режаларини ишга туширди

UMS мобил оператори уяли алоқа операторлари ўртасида биринчи бўлиб Ўзбекистонга кириб келаётган хорижий туристлар учун махсус тариф режаларини тижорий фойдаланишга топширди.

Ucell’нинг «Мусиқий баҳор» акцияси: Zvooq иловасида сифатли мусиқалардан бeпул баҳра олинг! (+видео)

«Қадрдонлар!» дастури доирасидаги «Мусиқий баҳор» акциясида Ucell абонентлари «Zvooq» хизматидан 3 ойгача абонент тўловисиз фойдаланишлари мумкин, унга сарфланадиган интернет-трафик эса умуман бепул!

UMS ва Samsung акциясида янги хушхабарлар бор!

Samsung Galaxy смартфонларини харид қилганларга UMS томонидан бепул бонуслар – 6 ой давомида ҳар ой 9000 мегабайтгача бепул интернет-трафик тақдим этилади!

Хушхабар: Ucell янги тариф режасини ишга туширди!

Ушбу янги тариф режаси билан сиз ўз гуруҳингиз ичида махсус имтиёзли нарх – дақиқасига атиги 25 сўм эвазига мулоқот қилишингиз ҳамда ўз яқинларингиз билан алоқада қолишингиз мумкин.

Ucell «Тармоқ ичида қулай» хизматлар тўпламида лимитларни 5 каррагача оширди!

2018 йилнинг 23 мартидан «Тармоқ ичида қулай» хизматлар тўпламидаги дақиқалар миқдори 3 каррага ошган, SMS ва МБлар эса – нақ 5 каррага!

Хушхабар: UMS энди бирданига учта янги тариф режасини ишга туширди!

UMS бу гал бирданига нақ учта – «Премиал», «Идеал» ва «VIP» деб номланган янги тариф режаларини ишга туширди.

Ucell сумалак сотиш бўйича энг зўр ғоя муаллифига Mi Band 2 совға қилмоқчи

Танлов мазкур алоқа операторининг Facebook ижтимоий тармоғидаги Ucell Business саҳифасида эълон қилинган. Компания бу танлов ғолибига Xiaomi компаниясининг Mi Band 2 «ақлли» билагузуги тақдим этади.

UMS’дан яна хушхабар: навбатдаги янги тариф жуфтлиги!

2018 йилнинг 16 мартида ушбу оператор яна бир жуфт янги тариф режасини эълон қилди. Булар – «Қулай» ҳамда «Қулай+» деб номланувчи тариф режаларидир.

Ucell ва Artel Mobile акцияси: ҳар ойда 3000 МБгача бонус!

Ucell жорий этган янги акция бўйича мижозлар расмий кафолатга эга бўлган Artel ёки General Mobile смартфонларини харид қилиб, 3 ой мобайнида ҳар ой 3000 мегабайтгача бонус олиб туришлари мумкин.

Ucell’дан хушхабарлар: ҳар куни TAS-IX учун 50 МБ, Telegram учун 33 МБ!

Компания сайтида эълон қилинган хабарга кўра, ҳақи олдиндан тўланадиган хизмат кўрсатиш тизими тарифларидаги нархларда ўзгаришлар жорий этилмоқда.

Хушхабар: UMS яна бирданига иккита янги тариф чиқарди!

Жорий йилнинг баҳорида кўпчиликка ёқимли янгиликлар бўлишига ваъда қилган UMS компанияси 6 кун ичида тўртта янги тариф режасини тақдим этди.

UMS шу баҳордаёқ яна еттита тариф чиқармоқчи!

Ушбу уяли алоқа оператори Facebook’даги расмий саҳифасида битта эълон чиқарди. Унга кўра, компания шу баҳорнинг ўзидаёқ мижозлари учун янада кўпроқ сюрпризлар тақдим этмоқчи.

UMS бирйўла иккита янги тариф режасини тақдим этди

Ушбу тариф режалари «Optimal» ҳамда «Optimal+» деб номланган бўлиб, абонентлар ўзларининг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда улардан бирига уланишлари мумкин.

Энди техник ёрдам хизматлари 180 сония ичида жавоб беришга мажбур!

Шунингдек, вақтидан илгари узилишлар билан туговчи боғланишлар 2 фоиздан ошмаслиги, маълумотлар етказиш тезлиги коэффициенти шартномада қайд этилган тезликнинг 70 фоизидан кам бўлмаслиги зарур.

«Билайн» абонент тўлови нархларини кескин оширади, «UMS» ва «Uzmobile»-чи?

Ҳозир кунлик абонент тўловига эга тариф режалари нархи ошаётган бўлса, эртага навбат абонент тўлови ойлик тўланадиган тариф режаларигами? Кейин сўзлашувнинг дақиқаси учун тўловлар, мобиль интернет...

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш