Samsung ўзининг Galaxy Z Flip букламафонини Trade-in дастури доирасида атиги 200 доллардан сотяпти!

Trade-in дастури доирасида Galaxy Z Flip учун бундан камроқ чегирмалар ҳам бор; улар учун бошқа русумлардаги айрим Samsung, Apple ёки Google смартфонларини топшириш зарур бўлади.

15 хил Samsung смартфонига Android 11 базасидаги OneUI 3.1 прошивкаси келади

Ҳозирча фақат Galaxy S21 туркумидаги учта янги флагман Android 11 операцион тизими базасидаги энг янги – Samsung OneUI 3.1 интерфейсига эга.

Samsung смартфон ва планшетларига Android 11 (One UI 3.0) келишининг расмий йўл харитаси

Қаранг-чи, бу рўйхатда сиз ишлатаётган ёки олмоқчи бўлиб юрган модели ҳам бормикан?

Samsung’нинг бепул сервиси 26 хил смартфонда пайдо бўлди

Бу сервис дастлаб фақат флагманларга чиқарилган ва кейинроқ рўйхатга бошқа моделлар ҳам қўшилган. Энди эса Samsung уни ўрта нархли айрим смартфонларига ҳам тақдим этди.

Samsung янги флагман букламафонини 4 ноябрда тақдим этяпти!

Samsung W21 5G номли бу смартфон Galaxy Z Fold 2 моделига ўхшайди. Техник жиҳатларига кўра ундан фарқ қилмаса-да, янги қурилма олдин қўлланмаган тилла рангли корпусда ҳам тақдим этилади.

Samsung смартфонлари эгаларига Microsoft’дан хушхабар бор!

Windows 10 операцион тизими учун ишлаб чиқилган Your Phone дастури (ўзбекчада «Telefoningiz» деб номланган) компьютерни ҳамда Android-смартфонни ягона экотизимга бирлаштириш имконини беради.

Ушбу 63 хил Samsung смартфон ва планшетлари Android 11’гача янгиланади!

Мазкур смартфонлар ва планшетларга Android 11 операцион тизими компаниянинг янги – One UI 3.0 график қобиғи билан бирга тақдим этилиши кутилмоқда.

Ушбу 38 та русумдаги Samsung смартфон ва планшетлари нақ Android 13’гача янгиланади!

Galaxy Note 20 ҳамда Galaxy Note 20 Ultra смартфонлари тақдимотида компания, ўзининг флагман моделларини уч йилгача йирик Android апдейтлари билан таъминлай бошлашини айтган эди.

Galaxy Z Flip 5G тақдим этилди: Snapdragon 865+ чипли илк Samsung смартфони! (+видео)

Samsung янги букламафонини икки хил – кулрнг ва бронза тусли корпусларда таклиф этади. Galaxy Z Flip 5G савдоси АҚШда 7 август куни бошланади, нархи эса...

Ловиясимон симсиз қулоқчин – Galaxy Buds Live иккита промо-роликда

Бир роликдаги «Шовқинни ўтказманг. Овозни қўйиб юборинг» маъносидаги ёзув қулоқчиннинг фаол шовқин тўсиш функциясига ишора қилаётир. Иккинчи лавҳада эса «Товушнинг янги кучини синаб кўринг» ёзуви бор.

Galaxy Note 20’ни илк суратларда, яна Galaxy Note 10 билан таққослаб ҳам кўрсатишди

Шу кунгача Galaxy Note 20 Ultra моделининг сифатли ва «жонли» суратларини, ҳаттоки «жонли» видеосини ҳам улашганмиз. Лекин стандарт фаблет – Galaxy Note 20 моделининг расмлари чиқмаган эди.

Samsung фанатларининг ҳафсаласини пир қилувчи хабар

Америкалик чипсоз куни кеча янги флагмани – Snapdragon 865+ чипсетини тақдим қилди. Samsung энди фаблетларида уни қўллаши кутилмоқда, аммо ўзи Exynos 990 ўрнига янги, кучли процессор чиқаргани йўқ.

«Жонли» видео: Galaxy Note 20 Ultra’ни илк бор ишлатиб, хусусиятларини тушунтириб кўрсатишди!

Galaxy Note 20 Ultra бу лавҳада Galaxy Note 10+ билан таққослаб кўрсатилган. S Pen ўрни ўзгарган, ўлчами аввалгидек қолган. Энди экрандаги курсорни стилус ёрдамида масофадан туриб силжитиш мумкин.

Galaxy Note 20 ва бошқа гаджетлар тақдимот санасини Samsung расман эълон қилди! (+видео)

Galaxy Unpacked 2020 расмий таклифномасига кўра, унинг асосий қаҳрамонлари Galaxy Note 20 фаблетлардир. Лекин Samsung бу тадбирда Galaxy Fold 2 букламафони ва бошқа маҳсулотларини ҳам намойиш этади.

Galaxy Note 20 Ultra’ни илк «жонли» расмларда ҳар томонлама кўрсатишди!

Шу пайтгача рендер суратларда кўрсатилиб келган Galaxy Note 20 Ultra моделининг биринчи «жонли» расмлари бугун – 7 июлга ўтар тунда тарқалди. Орқа панели билан бирга стилусни ҳам кўрсатишган.

Шокка тайёр туринг: Galaxy Note 20’лар ва Galaxy Fold 2 нархлари эълон қилинди!

Galaxy Note 20 моделининг нархи Galaxy Note 10 баҳосидан анча юқори бўлади. Шуниси ҳам борки, солиқлардаги фарқлар билан боғлиқ ҳолда, айрим мамлакатларда у салгина арзонроқ сотилади.

Android 11’гача янгиланувчи 60 га яқин Samsung смартфонлари ва планшетлари битта рўйхатда!

Энди эса Samsung‘нинг бу борадаги расмий хабарини ва апдейт келишининг аниқ вақтларини кутиш қолди, холос.

Samsung ловиясимон симсиз қулоқчини ва яна бир девайсини Galaxy Note 20’лардан олдин чиқаради (+видео)

Қулоқчин август бошида 150 доллардан пастроқ нархда сотувга чиқишини айтишяпти. Эҳтимол, Galaxy Note 20 ёки Samsung букламафонларидан бирига олдиндан буюртма берувчиларга ундан қўшиб ҳам беришар.

Ер думалоқ, Galaxy Note 20 эса ...

Samsung ўз стратегиясини қайта ишлаб чиқишга қарор қилгани кўриниб турибди.

Samsung Galaxy Note 20 серияси ва Galaxy Fold 2 смартфони қачон тақдим қилиниши маълум бўлди

Cмартфонлар тақдимоти фақат онлайн режимда ўтказилувчи тарихдаги илк «Unpacked» маросими бўлади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш