iPhone’ларнинг Terashop.uz’даги чегирмали нархлари (2018 йил 8 декабрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Буюртма Тошкент шаҳрида 12 иш соати, вилоят марказларига эса икки иш кунида етиб боради! Terashop.uz’да қулай тўлов шакллари (нақд пул, терминал, Payme тизими орқали электрон тўловлар) жорий этилган.

DxOMark якка камерали смартфонларнинг янги «қирол»ини аниқлади

Якка камералилар «қирол»и Google Pixel 2’ни «тахтдан ағдарган» бу смартфон баҳоси 101 баллга тенг бўлиб, бу ҳатто «қўшкўз» Samsung Galaxy S9+ Plus ва Xiaomi Mi 8 кўрсаткичларидан (99 балл) ҳам юқори!

Apple’нинг 2018 йилги энг оммабоп маҳсулоти эълон қилинди – бу смартфон, планшет ё компьютер эмас...

Бу йил купертинолик техногигант ўзининг деярли барча туркумлардаги гаджетларини янгилади. Бироқ энг оммалашган Apple қурилмаси 2016 йилда тақдим этилган митти маҳсулоти бўлиб чиқди.

Ucell’дан «Smart-харид» акцияси: чиройли рақам + тарифларга 50% чегирма

Акция 2019 йилнинг 31 мартига қадар давом этади. Шошилинг, смартфон ва планшетлар сони чекланган!

Хитой ва АҚШнинг савдо жанги сабабли iPhone’лар бошқа мамлакатда тайёрланиши мумкин

Агарда АҚШ ва Хитой ўртасидаги совуқчилик савдо масалаларига шундай соя солаверса, Apple маҳсулотлари ҳам қимматлашда давом этиши мумкин.

Навбатдаги iPhone ва iPad’лар муҳим технологияни Galaxy S10’дан ўзлаштиради

Купертинолик корпорациянинг кейинги авлод смартфонлари ҳали 2019 йилнинг кузида тақдим этилади. Аммо ҳозирданоқ уларнинг айрим хусусиятлари ҳақида маълумотлар тарқала бошлади.

Apple энг ғайриоддий маҳсулотини патентлади – бу сизга смартфон ё компьютер эмас!

Ушбу технология кўпроқ касалхоналардаги беморларнинг аҳволини мониторинг қилишда қўл келади. Аммо шундай «ақлли» маҳсулотдан ўз саломатлигидан хавотирда бўлган оддий кишилар ҳам фойдаланишлари мумкин.

Apple аллақачон арзонлаштирилган iPad 2018’ларни сота бошлади!

Қайта тикланган iPad Pro 2018 барча модификацияларда ва барча рангларда расман сотувга қўйилган. Заводда таъмирланган ушбу айпадлар янгиларига нисбатан 14–15 фоизга арзонлаштирилган.

АҚШ ва Хитой савдо жанги туфайли iPhone қанчага қимматлашига Дональд Трамп ойдинлик киритди

Хитой товарларига 10 фоиздан 25 фоизгача ҳажмдаги божлар 2019 йилнинг 1 январидан амалга киритилиши режалаштирилган. Трамп фикрича, буни америкалик истеъмолчилар «жуда енгил» қабул қила олишади.

Янги iPhone’лар интернет тезлигида эски моделларга, ҳатто бултурги Android-смартфонга ҳам енгилди! («жонли» расмлар)

Маълумотларни юклаш тезлиги бўйича улар нафақат эски русумлардаги iPhone’лардан, балки ҳатто Samsung’нинг бултурги флагманидан ҳам ортда қолган!

Apple энди энг қиммат компания эмас. Янги лидер билан танишинг!

Купертинолик гигантнинг ортидан яна Amazon ва Alphabet компаниялари ҳам келмоқда, уларнинг капитализацияси тегишлича 737 ва 726 миллиард долларни ташкил этади.

iPhone XR арзонлашади, iPhone X яна ишлаб чиқарилади!

iPhone XS моделлари чиққач, iPhone X суперфлагмани ишлаб чиқаришдан олиб ташланган эди. Бироқ бу йилги айфонларнинг савдоси яхши кетмаётгани боис, Apple ўз режаларини ўзгартиришга мажбур бўлди.

Apple «қулаш»да давом этмоқда, Microsoft уни «уриб тушириши» мумкин!

Купертинолик корпорациянинг бу йил тақдим этган смартфонлари савдоси унинг ўзи режалаштирилганидек кетмаяпти. Бунинг ортидан эса компания акцияларининг нархи муттасил тарзда тушиб бормоқда.

Windows 10’нинг навбатдаги янгиланиши iPhone эгаларига ҳам муаммолар олиб келди!

Булардан ташқари, Windows 10 тизимида яна VPN орқали уланишда, ташқи хотира қурилмаларини улашда хатоликлар ва бошқа айрим баглар кузатилмоқда. Бу каби муаммоларга дуч келмаслик йўлини ўрганиб олинг!

Apple сир тутаётган янги гаджетни тақдимотдан аввал «жонли» томоша қилинг!

Гарчи компания ўзининг янги iPad’ида аллақачон USB-C портига ўтган бўлса-да, ушбу янги девайси негадир Lightning порти билан жиҳозланган.

Terashop.uz’да Dual-SIM ва оддий iPhone’лар нархлари (2018 йил 17 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Буюртма Тошкент шаҳрида 12 иш соати, вилоят марказларига эса икки иш кунида етиб боради! Terashop.uz’да қулай тўлов шакллари (нақд пул, терминал, Payme тизими орқали электрон тўловлар) жорий этилган.

Бировнинг iPhone X’идан ҳатто ўчириб юборилган фотосуратларни ҳам тиклаб олса бўлар экан!

Гап шундаки, iOS тизимида ўчириб ташланган файллар махсус бўлимга – Windows’даги «Корзина» сингари бир жойга тушиб, у ерда 30 кунгача сақланади...

Келажакда iPhone’лар ҳам тешикли экранга эга бўлади!

Бу технология «ақлли» кўзойнаклар, телефонлар ва ҳатто телевизорларда ҳам қўлланиши мумкин. Аммо илк расмларда смартфон кўрсатилган ва тирқишли экранга айни шу гаджет илк талабгорлардан бўлиши табиий.

ВИДЕО: 549 долларлик OnePlus 6T тезкорроқми ёки 749 долларлик iPhone XR?

OnePlus флагманлари энг тезкор, шу билан бирга нархи ҳам баланд бўлмаган Android-смартфонлардан саналади. Хўш, самарадорлик борасида у яқинда тақдим қилинган iPhone XR билан беллаша оладими?

Apple шу ойдаёқ янги гаджетини тақдим этади – бунинг расмий исботи чиқди

Ноябрнинг дастлабки кунларида савдо белгилари ҳақидаги маълумотлар базаларида ҳамда сертификация ҳужжатларида ушбу девайснинг янги версияси ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш