Хитойликлар Samsung ва Apple’ни Европадан сиқиб чиқаришмоқда

Европа смартфон бозорида етакчилар ўзгармаган – ўша-ўша Samsung ва Apple. Аммо Huawei’нинг ўсиш суръатига қараганда, кейинги йилиёқ у биринчи ёки камида иккинчи ўринга кўтарилади.

Huawei букланувчи 5G-смартфон тақдимотига таклиф этмоқда

Хитойлик техногигант шу ой охирида Барселонада бўлиб ўтувчи MWC 2019 кўргазмаси доирасида буклама смартфони расман кўрсатмоқчи.

DxOMark замонамизнинг энг зўр камерофонини эълон қилди

Xiaomi провокациясига жавобан Huawei: «Биздан фақат ўзимизгина ўзиб кета оламиз!» деган эди. Навбатдаги флагмани унинг шу сўзлари ҳақиқат эканини исботлади!

РАСМАН: Huawei буклама 5G-смартфонини MWC 2019’да кўрсатади! (+видео)

Huawei буклама 5G-смартфонининг техник жиҳатлари ва дизайни ҳозирча маълум эмас. аммо унинг куни кеча тақдим этилган Balong 5000 русумли 5G-модемли Kirin 980 процессорига эга бўлишини айтилмоқда.

Huawei рекорд даражада тезкор 5G-модем ҳамда 5G-роутер намойиш этди

Balong 5000 русумли 5G-модем ва Kirin 980 процессори базасидаги смартфон MWC 2019 кўргазмасида тақдим қилинади.

150 долларлик Redmi Note 7 қайси рейтингда 1800 долларлик Galaxy Fold буклама смартфонидан устун келди?

Буни қарангки, мазкур рейтингнинг иккинчи поғонасини «хитойча Apple»нинг ҳали расман намойиш этилиб улгурмаган яна битта – Redmi Note 7 Pro модели забт этган!

Бунақаси бўлмаган: Huawei’га қарши курашаётган АҚШ энди унинг ёрдамига муҳтож!

Аниқроқ қилиб айтганда, ҳукуматнинг Федерал савдо комиссияси (Federal Trade Commission – FTC) агентлигига хитойлик техногигантнинг ёрдами зарур.

Huawei буклама смартфонида қўлланувчи дисплейни BOE «жонли» видеода ишлатиб кўрсатди!

Чэнду шаҳридаги махсус тадбирда BOE ўзининг янги ишланмасини намойиш этди. Бу – букланувчи смартфонларда қўлланадиган қайишқоқ дисплей бўлиб, у Huawei’нинг илк буклама девайсида қўлланиши мумкин.

DxOMark рейтинги: 2018 йилнинг энг зўр камерофонлари!

DxOMark профессионал сервиси ҳам 2018 йилдаги текширувларнинг умумий натижасини эълон қилди. Ушбу компания мутахассислари бултур ҳар хил нарх тоифаларидаги жами 31 та смартфон камерасини баҳолашган.

150 долларлик Honor 8A – томчисимон «кемтик»ли смартфон 8 январдаёқ чиқади

Honor 8A’нинг 6,09 дюймлик экрани тасвир аниқлиги 1560х720 пикселлик, тезкор хотираси 3, доимийси эса 32/64 гигабайтлик. Унда Kirin 710 ёки MediaTek Helio P35 процессори қўлланиши кутилмоқда.

iPhone’дан Янги йил табриги ёзганларни Huawei қаттиқ жазолади!

Huawei раҳбарияти тезда вазиятдан хабар топган ва бунга йўл қўйган ходимларини чақириб олиб суҳбат ўтказган. Улар ўз лавозимларидан қуйи туширилган, ойлик маошлари эса 728 долларга пасайтирилган.

Атиги 100 долларлик Huawei Y5 Lite тақдим этилди – компаниянинг Android Go тизимли иккинчи смартфони!

MediaTek MT6739 процессорига ва 1/8 ГБлик хотирага эга Huawei Y5 Lite аккумулятори 3020 мА/соатлик. Техник хусусиятларини ҳисобга олсак, бу қувват билан смартфон икки кунгача бемалол ишлай олади.

2019 йил бошидаги энг кучли ўнта смартфон (AnTuTu рейтинги): улоқни энди яна бир хитойлик илиб кетди!

Ўтган галги рўйхатда энг юксак тўртта ўринни бировга бермаган Huawei смартфонлари бу гал ҳам юқори поғоналарда туришибди. Лекин етакчи флагман барибир бошқа компанияники.

2018 йилда Huawei иккинчи рекордини ҳам ўрнатди!

Хитойлик корпорация ўз олдига жиддий мақсадлар қўйган ва уларга бирма-бир эришиб келаётир. Яна бир йилдан сўнг у смартфонлар бозорида Samsung’ни қувиб ўтиб, етакчига айланса ҳам ажаб эмас.

Huawei ҳамёнбоп P Smart (2019) смартфонини тақдим қилди

Huawei P Smart (2019) смартфони Kirin 710 чипига таянган. Унинг 6,21 дюймлик экрани 2340х1080 пикселлик тасвир аниқлигига эга. Корпуси ўлчамлари 155,2х73,4х8,0 миллиметрга, вазни эса 160 граммга тенг.

Трампдан Хитойга “жавоб”: энди у Huawei ва ZTE ускуналарини сотиб олишни таъқиқлайди.

Америкалик корхоналарда Хитой компаниялари, жумладан, Huawei ва ZTE компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган телекоммуникация ускуналарини ишлатиш ман этилиши мумкин. АҚШ президенти администрациясида шу ҳақда фармон тайёрланмоқда.

2018 йил якунлари: Huawei барибир Apple’ни ортда қолдирди!

АҚШда бу компания маҳсулотлари тақиқланди, ҳукумат Huawei’нинг молиявий директорини ҳибсга олди... Аммо охир-оқибатда у барибир Apple’дан устун келди!

Дисплейи «тешик» Honor V20 тақдим этилди: Kirin 980 чипи, 48 МПлик ва 3D-камера, яна Huawei’нинг кўплаб янги технологиялари!

Honor V20 ушбу бренднинг Wi-Fi ва 4G тармоқларини кучайтирувчи Link Turbo технологияли илк смартфони бўлди. Унинг уч модулли бош камераси таркибида уч ўлчамли Time of Flight (TOF) сенсор ҳам мавжуд.

iPhone эгаларини жазолай бошлашди: жарима, маошдан кесиш ва ҳатто ишдан бўшатишгача!

Битта корпорация ўз ходимларига ишлатаётган айфон нархи миқдорида жарима соляпти, яна бири эса тақиқни бузган ишчиларини мукофот пули ва бошқа бонуслардан маҳрум қилмоқда.

999 000 сўмгача нархли смартфонларни Terashop.uz’дан олинг (2018 йил 18 декабрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Бугун турли компанияларнинг нархи бир миллион сўмга ҳам етмайдиган смартфонлари нархларини эълон қилмоқдамиз. Янги йил арафасида ўзингизга ва яқинларингизга совға қилиш учун айни муддао!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш